Бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов нега уни “профессор” деб чақиришларини айтди. Боксчи бу ҳақда МОҚ матбуот хизматига берган интервьюсида таъкидлаган.
Дўсматов кейинги Олимпиадада ҳам қатнашиб, уч карра чемпион бўлиш нияти борлигини айтди.
– Лос-Анжелес ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар бошлангунча профессионал боксда чемпионлик камари учун тушишга улгурасизми?
Албатта, бундай режа бор. Профессионал боксда ҳам чемпионлик камарини қўлга киритишни ният қилганман. Бунинг учун имкониятим етарли. Ҳозир мен ўз вазнимда WBA йўналишида мажбурий даъвогар бўлиб турибман.
– Сизга берилган “профессор” номининг келиб чиқиши қандай?
Бу номни мураббийларимиз Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиоҳунов 2022 йилги Осиё чемпионатининг финалида қозоғистонлик Сакен Бибосинов билан жангда қўйишган. Биринчи раундда имкониятни бой бердим. Кейин менинг бурчагимда хавотир бошланди. Шунда мураббийларимга сув ва капамни беринглар, ҳозир ўзим ҳисобни тўғрилайман дедим ва вазиятни ўнглаб келдим. Яъни қайси вазиятда нима қилиш кераклигини билганим учун шундан бери улар мени “профессор” дейишади.
Изоҳ (0)