Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Бокс федерацияси хабар қилди.
Қайд этилишича, 22 июнь куни ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой 1—14 май кунлари ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.
Ҳасанбой финалга қадар марокашлик Саид Мортажи, Мексика вакили Альберто Хименес, кубалик Эрислан Ромеро, япониялик Томоя Субои ва испаниялик Мартин Молинани мағлуб этганди.
Изоҳ (0)