Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади.
![](/static/2024/02/20/photo_2024-02-19_09-11-52-jcQVBokL.jpg)
Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси профессионал боксдаги илк жангини 2 март куни Кореяда ташкил этилаётган FW1 турнири доирасида ўтказади. Унга филиппинлик 28 ёшли чарм қўлқоп устаси Жовер Амистосо (5-2-0) рақиблик қилади. Жовер дебют жангини 2020 йил ўтказган.
Изоҳ (0)