“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтди.
Энг енгил вазн тоифасидаги боксчи Ҳасанбой Дўсматов Тошкентда ўтказилган “IBA Чемпионлар оқшоми”нинг марказий жангида рингга чиққан эди.
Оқшомнинг марказий жангида иштирок этган Дўсматовга Испания вакили Самуэл Кармона рақиблик қилди. IBA чемпионлик камари учун кечган жангда очколар ҳисобига кўра зафар қучган Дўсматов 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги кафолатланган гонорарга эга бўлди.
Ушбу жанг оқшомида Аълохон Абдуллаев мўғулистонлик боксчини, Иқболжон Холдаров эса қозоғистонлик боксчини мағлуб этганди. Мужибилло Турсунов эса танзаниялик Жума Чоки устидан ғалаба қозонганди. Шунингдек, Элнур Абдураимов, Жаҳонгир Зокиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам ўз жангларида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)