Тошкентнинг Юнусобод, Бектемир ва Олмазор туманларида электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 31 октябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Электр таъминоти ўчириладиган ҳудудлар:
- Юнусобод тумани: “Ифтихор” ҳамда “Нақшбандий” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача;
- Бектемир тумани: “Нурли йўл”, “Мусаффо” ҳамда “Соҳил” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Олмазор тумани: “Аҳил”, “Мояриқ”, “Янги Тошкент”, “Гулзор”, “Чуқурсой”, “Олтинсой”, “Ислом ота” ҳамда “Шифокорлар” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.
Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“ ‘Тошкент шаҳар электр тармоқлари’ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)