Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “С.Н.” МЧЖ тош майдалаш карьерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 435 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Фарғона вилоятининг Косон, Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилганди.
Аввалроқ Сирдарёда 491 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланган, Қорақалпоғистонда 180 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланганлар ушланган эди.
Изоҳ (0)