• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Мулкдорларнинг нотариал тартибдаги розилиги, уч турдаги конпенсация шакли, бир марталик товон пули, экология ва табиатга зарар етказмаслик принципи. Буларнинг барчасини ўзида акс эттирган “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Ҳукумат ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ўтган йилнинг июль август ойларида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган эди. Лекин, лойиҳа кўплаб муҳим масалаларни қамраб олган бўлсада, ундаги айрим моддалар фуқаролар ва жамоатчилик фаолларининг норозилигига сабаб бўлган эди.

    Шунингдек, сиёсий партиялар ҳам ушбу масала юзасидан фаол позицияларини билдирган эди. Хусусан, ЎзЛиДеП партияси реновация дастурларини амалга ошириш фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган якка тартибдаги турар жойлар ҳамда нотурар жойлар дахлсизлигига раҳна солмаслиги шарт, деган бўлса, “Адолат”чилар уй-жой билан боғлиқ лойиҳалар мустаҳкам қонуний асосга таяниши, уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва манфаатлари реновациянинг ҳар бир босқичида қонун билан ишончли ҳимоя қилингандагина самарали амалга оширилиши мумкин, деган қатъий фикрни илгари сурган эди.

    Ўзбекистон Экологик партияси эса ҳар қандай объектларни бузиш ва қайтадан қуриш ишлари аввало қатъий экологик стандартлар асосида амалга оширилиши зарур, дея таъкидлаган эди.

    Қонун лойиҳаси бўйича маърузачи — Адлия вазири ўринбосари Махмуд Истамовга кўра, лойиҳанинг бош мақсади – эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойларни қайта қуриш (реновация қилиш) орқали шаҳар ва маҳаллаларимизни ободонлаштириш, инфратузила объектларини замонавийлаштириш, ва албатта ушбу жараёнда мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун даражасида қатъий ҳимоя қилиш ҳамда инвесторлар учун ҳам, давлат органлари учун ҳам аниқ ва равшан қоидалар ўрнатишдан иборат.

    Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси даврида келиб тушган жамоатчиликнинг таклиф ва эътирозларидан келиб чиқиб такомиллаштирилган.

    Маълум қилинишича, муҳокамаларда уч мингдан ортиқ киши иштирок этган, 154 та таклиф ва мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, нафақат жамоатчилик муҳокамаси портали, балки ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида билдирилган фикрлар, фуқароларнинг хавотир ва эътирозлари ҳам чуқур ўрганилган.

    Маърузачи буларнинг айримларига тўхталиб ўтди. Жумладан, жамоатчилик томонидан реновация лойиҳасини амалга оширишда уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилишига оид хавотирларни инобатга олиб, мулк учун бозоор қийматидан келиб чиқиб муносиб компенсация тартибини, реновация лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ мезонларини белгилаш каби билдирлиган таклифлар ҳисобга олинган.

    Қонун лойиҳасига кўра, реновация лойиҳасини ҳокимликлар, шу ҳудудда яшаётган аҳоли ёки хусусий инвесторлар таклиф қилиши мумкин. Бунда маҳаллий аҳоли ёки инвесторлар таклиф киритиши учун ўша ҳудудда яшовчи мулкдорларнинг камида 80 фоизининг нотариал тасдиқланган розилиги шарт. Яъни, аҳолининг 4/5 қисми рози бўлмагунча ҳеч қандай таклиф киритилмайди.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, реновация лойиҳалари Туркия Республикасида 50 фоиз +1 мулкдорлар рози бўлганда, Жанубий Кореяда 66 фоиз ёки мулкдорларнинг 2/3 қисми, Хитойда 70 фоиз, Бразилияда 60 фоиз, Японияда 80 фоиз, АҚШнинг Нью-Ёрк ва Калифорния штатларида 50 фоиз +1 овози олганда амалга оширилади.

    Эътибор қаратишимиз зарур бўлган асосий жиҳат ушбу овоз фақтгина таклиф киритиш учунгина зарур. Агар лойиҳа тасдиқланса, ҳар бир мулкдор билан компенсациянинг қулай варианти келишиб олинади ҳамда ҳокимлик, инвестор ва мулк эгаси томонидан уч томонлама нотариал келишув тузилади. Яъни 100 фоиз мулкдорни рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди.

    Бундан ташқари, қонун лойиҳасида айнан қайси ҳудудлар реновация қилинишига доир мезонлар аниқ белгилаб берилмоқда. Булар, муайян ҳудуднинг бош режасида реновация ҳудуди сифатида эътироф этилган бўлиши, уй-жойлар яшаш учун бутунлай яроқсиз ва авария ҳолда бўлиши, шунингдек, ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлиши реновация қилиш учун асос сифатида белгиланмоқда.

    Қонун лойиҳаси ҳар бир мулкдор учун уч хил компенсация шаклини назарда тутади: (1) реновация ҳудудининг ўзида қуриладиган янги кўп қаватли уйдан турар ёки нотурар жой бериш; (2) истаса, бошқа ҳудуддан жой бериш; (3) уйининг бозор баҳосига тенг миқдорда пул тўлаш.

    Қурилиш даврида фуқаро вақтинча ижара уйда яшаса, ижара харажатлари тўлиқ қоплаб берилади ҳамда ҳар бир мулкдорга ўзининг мулки бозор қийматининг қўшимча 12% миқдорида бир марталик товон пули тўланади. Шу тариқа, ҳар бир мулкдорга турмушини, уй-жойини янгилаш имкони берилади.

    Қурилиш муддати қонун билан 2 йил этиб белгиланмоқда. Агар қурувчи 2 йилда қуриб улгурмаса, кечиккан ҳар бир кун учун мулкдорларга мулк қийматининг 0,5% миқдорида пеня тўлайди.

    Шунингдек, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида дирексия (юридик шахс) тузилиши белгиланмоқда. У инвестор ва мулкдорлар ўртасидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди. Бу янги механизм сўнгги йилларда қурилишларда мажбуриятлар бажарилмай қолиши ёки чўзилиб кетиши туфайли юзага келган салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

    Агар лойиҳа якунланмай қолса, у “Шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” тасарруфига ўтказилиб, янги инвестор жалб этиш орқали қурилиш ниҳоясига етказилади. Яъни, бошланган лойиҳа тўхтаб қолмаслиги давлат томонидан тўлиқ кафолатланади.

    Шунингдек, мулкдорларга ҳам ҳуқуқ берилмоқдаки, реновация лойиҳаси кўп даромад келтиради деб ҳисобласа, реновация қилинаётган мол-мулкини бозор қийматида улушга айлантириб, умумий фойдадан ҳисса олиш имконияти яратилмоқда.

    Мажлисда сўз олган ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Умид Якубходжаев партия сайловолди дастурида реновация тўғрисида ишлаб чиқилаётган қонунда уй-жой мулкдорлари, тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари мутлақ кафолатланишини асосий мақсадларидан бири сифатида эътироф этилганини таъкидлаб, реновация лойиҳаси ҳудудига тушган ер участкалари хусусий мулкда бўлган тақдирда, мазкур ер участкалари қай тартибда олиб қўйилади, деган саволни ўртага ташлади. Шунингдек, бунда шунчаки баҳоланган қийматда компенсация тўлаб эмас, келишув асосида қайта сотиб олиш орқали реновация дастурига киритилишини аниқ белгилаш таклифини билдирди.

    Депутатнинг мазкур саволига жавобан қонун ташаббускорлари қонун лойиҳаси мулк ҳуқуқини кафолатловчи Конституциявий принциплардан келиб чиқиб ёзилгани, хусусан, мулкдор суднинг қарорисиз ва қонунга зид равишда мулкдан маҳрум қилиниши мумкин эмаслиги, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунда хусусийлаштирилган ер участкалари фақатгина қайта сотиб олиш орқали олиниши мумкинлиги белгилангани сабабли, ушбу қонунга киритилмаганлиги, мазкур таклиф иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилишини билдирилди.

    ХДП фракцияси аъзоси Дилбархон Мамажанова эса қонун лойиҳаси партиянинг асосий электорати бўлган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига нисбатан бевосита таъсир қилишини эслатиб, — Ушбу қонун лойиҳаси уларнинг аҳволини янада қийинлаштириб, мавжуд уй-жойидан ҳам маҳрум бўлиб қолишига олиб келмайдими? Маърузада келтирилган тартиб ва қоидалар, кафолатлар эҳтиёжманд аҳолининг манфаатларини етарлича ҳимоя қиладими, деб ташаббускорларга юзланди.

    Қонун ташаббускорларининг айтишича, қонун лойиҳасининг асосий мақсади аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш. Қурилиш даврида фуқаро вақтинча ижара уйда яшаса, ижара харажатлари тўлиқ қоплаб берилади ҳамда ҳар бир мулкдорга ўзининг мулки бозор қийматининг қўшимча 12% миқдорида бир марталик товон пули тўланади. Шу тариқа, ҳар бир мулкдорга турмушини, уй-жойини янгилаш имкони берилади.

    Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Ноиба Иноятова бугунги кунда экологик муаммолар, яъни дарахтларнинг кесилиши, уларнинг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш мақсадида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилганини қайд этиб, қонун лойиҳасида дарахтларни кесишга йўл қўйилмаслиги ва яшил ҳудудларни ташкил этиш масаласи аниқ белгиланганлиги юзасидан аниқлаштирувчи савол берди.

    Бунга жавобан, маърузачи лойиҳада экология ва табиатга зарар етказмаслик принципи ҳам мустаҳакамланиб, лойиҳа ҳудудининг камида тўртдан бир қисми яшил майдонлардан иборат бўлиши, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навлари, маданий ёдгорликлар қатъий ҳимоя қилиниши белгиланаётганини маълум қилди.

    Мажлисда шунингдек, қолган фракция вакилларининг ҳам саволлари, таклиф ва тавсиялари эшитилди. Раислик қилувчи айни вақтда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилаётгани, айрим камчиликлардан холи эмаслиги, ундаги механизмларни янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб, масъул қўмита ва қонун ташаббускорлари депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида янада такомиллаштириши кераклигини билдирди.

    Муҳокамалардан сўнг овозга қўйилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    5 август, 20:58   Изоҳ (0)   1198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.