Ижтимоий тармоқларда “Андижондан перевалгача бўлган йўналишда барча метан заправкалар ёпиқ” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, 5 август куни соат 09:30 дан 11:14 га қадар Поп туманидаги 4 та метан заправкани электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шу вақт мобайнида қисқа фурсатга 4 та автомобилларга газ қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтаган.
Таъмирлаш ишлари белгиланган тартибда шохобчалар билан келишилган ҳолда амалга оширилгани таъкидланди.
“Айни пайтда водийдан Тошкентгача бўлган йўналишдаги барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ва узлуксиз фаолият кўрсатмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)