• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Афғонистонда кузатувлар бошланганидан буён болалар тўйиб овқатланмаслигининг энг кескин ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури баёнотига асосланиб CNN телеканали хабар бермоқда.

    Фото: Getty Images

    Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат аҳолисининг тўртдан бир қисми - қарийб 10 миллион киши — ўткир озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда. Афғонистондаги ҳар учинчи бола сурункали тўйиб овқатланмаслик туфайли ўсишдан орқада қолмоқда.

    Таъкидланишича, вазиятнинг кескинлашуви сўнгги икки йил ичида гуманитар озиқ-овқат ёрдами ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ. Бунга молиявий қўллаб-қувватлашнинг сезиларли даражада камайиши сабаб бўлган. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти дунёнинг энг камбағал мамлакатларидан бири бўлган Афғонистонга озиқ-овқат етказиб беришни бутунлай тўхтатди.

    “Озиқ-овқат хавфсизлигининг ёмонлашувига қўшимча омил сифатида қўшни мамлакатлардан афғонларнинг оммавий равишда қайтиши бўлди. Бу мамлакатларда ноқонуний муҳожирлар деб тан олинган чет элликларнинг депортацияси кучайган эди. Сўнгги икки ой ичида Жаҳон озиқ-овқат дастури Эрондан қайтган 60 минг кишини қўллаб-қувватлади”, дейилади ҳисоботда.

    Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Зиёуддин Сафийнинг айтишича, Эрондан қайтаётган барча муҳтож афғонларга ёрдам бериш учун 15 миллион доллар зарур. Умуман олганда, 2026 йил январигача бутун мамлакат бўйлаб энг заиф оилаларни қўллаб-қувватлаш учун дастур 539 миллион долларга муҳтож.

    Бундан ташқари, Афғонистондаги озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни иқлим инқирози янада оғирлаштирмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги раҳбари Матиулла Халиснинг сўзларига кўра, қурғоқчилик, сув танқислиги, унумдор ерларнинг қисқариши ва тўсатдан юз берадиган сув тошқинлари аҳоли ҳаётига ҳам, мамлакат иқтисодиётига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    Бундан аввал БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) Ғазода очарчилик хавфи кескин ортиб бораётганини ва ҳар учинчи инсон бир неча кунлаб овқатсиз қолаётганини маълум қилганди. Ташкилотнинг таъкидлашича, очарчилик сабаб ҳалок бўлганлар сони 162 нафарга етган, шундан 92 нафари болалардир.

    Апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғарбий ва Марказий Африкада нархларнинг ошиши сабабли, яқин ойларда 55 миллионга яқин одам очарчилик билан курашишга тўғри келиши ҳақида огоҳлантирганди.

    5 август, 21:10   Изоҳ (0)   394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Афғонистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.