Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа туманларида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Шу мақсадда эртага, 7 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани: “Соҳил”, “Мусаффо” ҳамда “Нурли йўл” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: “Зарафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)