• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Табрик аввалида давлат раҳбари мамлакатдаги таълим-тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан муборакбод этган.

    Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

    Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги таълим-тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.

    Халқимиз ўзининг азм-у шижоати, бунёдкорлик салоҳияти билан Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этаётган бугунги кунда ушбу улуғ айёмнинг моҳияти, муаллим ва устозларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти айниқса ортиб бормоқда.

    Эл-юртимиз азалдан эъзозлаб келадиган ўқитувчи ва мураббийларнинг мақомини, қадр-қимматини янада юксалтириш – биз амалга ошираётган давлат сиёсатининг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналишига айлангани ҳам шундан далолат беради.

    Зеро, донишмандлар айтганларидек, мамлакат аввало ердан ризқ-насиба ундирадиган деҳқонлар, халқни ёвдан, турли ёвузликлардан ҳимоя қиладиган аскарлар, ёш авлодга таълим ва тарбия берадиган фидойи муаллимларнинг саъй-ҳаракати билан обод ва фаровон бўлади.

    Ҳурматли ватандошлар!

    Кейинги йилларда миллий тараққиёт стратегиямиз асосида юртимизда таълим ва тарбия тизимида ҳам том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда.

    Қисқа фурсатда соҳага оид кўплаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бу борадаги ҳуқуқий база мустаҳкамланди. Янгиланган Конституциямизда ўқитувчининг мақоми алоҳида белгилаб қўйилди.

    Республикамизда ҳар йили янги-янги таълим масканлари барпо этилиб, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмаларининг замон талабларига мос янги авлоди яратилмоқда.

    Айниқса, мактабгача таълим тизими дунёдаги илғор тажрибалар асосида мутлақо янгича ривожланиш босқичига қадам қўйди. Юртимиздаги болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, салкам 38 мингтага, жумладан, нодавлат таълим муассасалари 250 тадан 29 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76,4 фоизга етгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

    Мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Бу ҳақда сўз юритганда, охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, шу йилнинг ўзида эса 608 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилганини таъкидлаш лозим.

    Илк бор 530 та мактабда инклюзив таълим жорий этилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 288 минг нафардан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларининг бепул овқатланиши йўлга қўйилди.

    Хусусий сектор ривожи учун яратиб берилаётган қулай имкониятлар натижасида нодавлат мактаблар улуши 5 фоизга етгани диққатга сазовордир.

    Биз инсон қадрини улуғлашга қаратилган улкан ишларимиз доирасида ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантиришга алоҳида аҳамият бермоқдамиз.

    Бугунги кунда ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2016 йилга нисбатан ўртача 2,5 марта, профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши эса 4,5 карра ўсгани, октябрь ойидан педагог ходимларнинг иш ҳақи яна 15 фоизга оширилиши шу борадаги саъй-ҳаракатларимиз натижасидир.

    Таълим сифатини юксалтириш мақсадида педагогларнинг малакасини ошириш бўйича ягона ва вертикал тизим яратилди. Жорий йилда ҳозирга қадар 142 нафар ўқитувчи илғор хорижий давлатларда малака ошириб қайтди. Мактаб директори лавозимига тайинлаш тизими такомиллаштирилиб, уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби ўрнатилди.

    Таълим-тарбия соҳасига берилаётган улкан эътибор туфайли ёшларимиз билим, фан ва техника, маданият ва санъат, спорт соҳаларида юксак марраларни қўлга киритаётгани барчамизни мамнун этмоқда.

    Ўқувчиларимиз 2010—2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида 73 та медални қўлга киритган бўлса, сўнгги етти йилда 349 та, 2024 йилнинг ўзида эса 122 та медалга сазовор бўлгани ҳам биринчи навбатда сизларнинг машаққатли меҳнатингиз самарасидир.

    Бу борада халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг устозларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилгани ва шу мақсадда давлат бюджетидан 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани муҳим рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

    Ўзбекистон тарихида биринчи марта буюк алломаларимизга бағишланган халқаро фан олимпиадаларини ўтказишни бошладик. Бу эса фарзандларимиз, бутун халқимиз қалбида ғурур ва ифтихор туйғуси билан бирга, дунёда Ўзбекистоннинг маърифий нуфузини ҳам юксалтирмоқда.

    Мактабда иккинчи хорижий тил ва касб-ҳунарларни ўргатиш борасида ҳам муҳим қадамлар ташланди. Жорий ўқув йилида 354 та мактабда 16 мингдан зиёд ўқувчига иккита хорижий тилни ўқитиш, 289 та мактабда 40 мингдан ортиқ ўқувчига касб-ҳунар ўргатиш
    йўлга қўйилди.

    Олий таълим соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қисқа муддатда юртимизда 135 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 211 тага етказилгани, тизимда қамров даражаси 4 баробардан зиёд ошиб, 9 фоиздан 38 фоизга етгани мисолида буни яққол кўриш мумкин.

    Қадрли дўстлар!

    Кўҳна тарих, бугунги ҳаёт тажрибаси барча муаммоларнинг ечими, саволларнинг жавоби фақат ва фақат таълимда, камолот ва бахт эшикларининг калити таълим ва тарбияда эканидан далолат беради.

    Барчамиз яхши тушунамизки, ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга етишда – жонажон Ўзбекистонимизни эркин ва фаровон, ҳар томонлама обод мамлакатга айлантиришда соҳа ривожини янги сифат босқичига кўтариш ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

    Сизлар билан бўлиб ўтган сермазмун ва самимий мулоқотимизда бу ҳақда яна бир бор фикр алмашиб, келажак режаларимизни аниқ белгилаб олдик.

    Ишончим комил, сиз, муҳтарам педагоглар, профессор-ўқитувчиларимиз таълим соҳасидаги ислоҳотларимизда янада фаол иштирок этиб, “Янги Ўзбекистон – маърифий жамият” деган олижаноб ғоямизни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшасиз. 

    Ҳеч шубҳасиз, биз таълим ва тарбия тизимини янада равнақ топтириш, соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масаласига бундан буён ҳам устувор аҳамият берамиз ва ўқитувчиликни жамиятимизда энг обрўли касблар қаторига олиб чиқамиз.  

    Муҳтарам устозлар!

    Мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

    Ҳамиша соғ-омон бўлинг, қадрли ва меҳрибон устозлар!  

    30.09.2024, 20:54   Изоҳ (0)   10833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#ўқитувчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади

    07.02.2017, 19:41

    Халқаро футбол федерацияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга 24-рақамли футболка совға қилди

    05.05.2023, 22:49

    Шавкат Мирзиёев Эроннинг илмий-техник ютуқлари кўргазмаси билан танишди

    18.06.2023, 23:20

    “Хорижда вафот этган юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келиш давлат томонидан таъминланади” — Шавкат Мирзиёев

    23.06.2023, 13:44

    Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди

    05.09.2023, 08:48

    Шавкат Мирзиёев Қаршидаги мактабни ҳам режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрди

    24.10.2023, 18:05

    Шавкат Мирзиёевга Хитойда машина совға қилинди (фото)

    25.01.2024, 16:56

    Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида пойтахтдаги Texnopark’ка ташриф буюрди

    08.02.2024, 20:50

    Шавкат Мирзиёев Андижондаги мактабда ўқитувчилар билан суҳбатлашди (фото)

    15.02.2024, 21:30

    “Агар ҳаётлигида адолатсизлик бўлмаганда эди, бугун ёнимизда бўлар эди” — Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев ҳақида 

    16.02.2024, 19:44

    “Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади” — Шавкат Мирзиёев

    05.03.2024, 16:29

    Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото)

    08.04.2024, 18:13

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади

    30.04.2024, 09:19

    Шавкат Мирзиёев Coca Cola компанияси раиси билан учрашув ўтказди

    15.05.2024, 18:04

    Шавкат Мирзиёев Маккада бўлиб турган муфтий Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

    05.06.2024, 17:20

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди

    28.07.2024, 23:43

    “Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз” — Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани табриклади (видео)

    29.07.2024, 10:48

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди 

    09.08.2024, 20:30

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди

    10.08.2024, 20:10

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    11.08.2024, 21:37

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Шавкат Мирзиёев Олимпиадада ўзбекистонлик мураббийнинг қирғизистонлик спортчига ёрдам бергани ҳақида гапирди

    28.08.2024, 15:10

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг барча ёшларига мурожаат қилди 

    31.08.2024, 19:22

    Шавкат Мирзиёев Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди (фото)

    15.09.2024, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.