• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистонда 21 август куни имзоланган қонун билан ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди.

    Иллюстратив фото: ChatGPT

    Қонун билан “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, хайрия қутиси тушунчаси киритилди. Унга кўра, хайрия қутиси нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини йиғиш учун мўлжалланган идиш бўлиб, ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳомийлик ташкилотларига, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахсларга тегишли бўлади. Ҳомийлик ташкилоти ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти эканлиги белгиланди.

    Ҳомийлик олувчи жисмоний шахслар ҳомийлик хайрияларининг миқдори ва улардан мақсадли фойдаланилгани тўғрисидаги маълумотни ушбу хайрияларни берган шахсларнинг талабига кўра тақдим этади.

    Ҳомийлик хайрияларини йиғиш 

    Ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.  Ҳомийлик хайриялари ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахслар томонидан ўз банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш орқали, нақд ёки мол-мулк шаклида йиғилиши мумкин. Улар томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади. Нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

    Ҳомийлик ташкилотлари ва ҳомийликни амалга оширувчи юридик шахслар йиғилган ҳомийлик хайриялари миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳомийлик хайриялари йиғиш жараёни тугагач, 1 кун ичида ОАВ ёки ўз расмий сайти ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади. Улар йиғилган ҳомийлик хайрияларидан ҳомийлик мақсадида фойдаланилгани тўғрисидаги батафсил маълумотни тегишли солиқ ҳисоботида акс эттириши шарт.

    Жисмоний шахс ҳомийлик хайрияларини фақат ўзи ёки яқин қариндошлари (ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси, опа-сингиллари, эри ёки хотини, фарзанди, бобоси, бувиси, неваралари, шунингдек эрнинг ёки хотиннинг ота-онаси) учун ўз банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк картасига пул ўтказиш орқали, нақд пул ёки мол-мулк шаклида йиғишга ҳақли.

    Кўнгиллилар ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, ҳомийлик хайрияларини йиғишга фақат эълон бериш орқали кўмаклашади. Бунда ҳомийлик хайрияларини йиғиш ҳомийлик олувчи жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари номларига очилган банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк карталарига пул ўтказиш орқали ёки уларга бевосита нақд пул (мол-мулк) бериш орқали, шунингдек, ҳомийлик олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига пул ўтказиш ёки уларга мол-мулк бериш орқали амалга оширилади. Бегоналар учун хайрия йиғилаётган бўлса, жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган банк ҳисобварақлари ёки шахсий банк карталари рақамлари ҳақида эълон беришига йўл қўйилмайди.

    Хайрия қутиларидан фойдаланиш тартиби

    Ҳомийлик хайрияларини йиғиш учун хайрия қутиларидан фақат ҳомийлик ташкилотлари, ҳомийликни амалга оширувчи ва ҳомийлик олувчи шахслар фойдаланади. Хайрия қутини шаффоф бўлиши ва уни очиқ жойи ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

    Иллюстратив фото

    Хайрия қутисидаги йиғилган пул қути тўлганда, тўпланган маблағлардан фойдаланиш эҳтиёжи юзага келганда ёки ҳомийлик хайрияларини йиғиш муддати тугаганда олинади. Хайрия қутиси ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг ваколатли ходими томонидан камида икки нафар холис ҳозирлигида у ўрнатилган жойда очилади ва ҳисоблаб чиқилади. Қутини очиш ва пулларни санаш видеога олинади. Пуллар қутидан олинган куни ёки кейинги иш кунида ҳомийлик ташкилотининг, ҳомийликни амалга оширувчи ёки ҳомийлик олувчи юридик шахснинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт.

    Бу қоидалар эҳсон қутиларини ўрнатган диний ташкилотларга ва улар томонидан ташкил этилган жамоат фондларига нисбатан татбиқ этилмайди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фуқаролар томонидан ҳомийлик хайрияларининг олиниши уларнинг қонунчиликда белгиланган бошқа ёрдам турларидан, тўловлардан ёки имтиёзлардан фойдаланишини чеклаш ёки тўхтатиш учун асос бўлмаслиги белгиланди.

    Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс бундай ҳуқуқбузарлик бўйича янги модда — ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш  номли модда билан тўлдирилди. Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 миллион 236 минг сўмдан 2 миллион 60 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача (2 миллион 60 минг сўмдан 2 миллион 884 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш фуқароларга ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    26 август, 17:25   Изоҳ (0)   678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.