• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Тарих давомида аёллар нафақат оилада, балки сиёсат, илм-фан ва санъатда ҳам буюк ўзгаришлар ясаб келган. Уларнинг кучи, жасорати ва қатъияти бутун дунёни илҳомлантирган. Катта экран эса бу аёлларнинг ҳаётини томошабинга янада яқинлаштириб, уларнинг қаҳрамонликларини ёдда сақлашга ёрдам беради. Шу боис дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги фильмлар ҳар доим алоҳида аҳамият касб этади.

    “Клеопатра”

    Клеопатра, с днем рождения: 10 фактов о самой загадочной царице всех времен  | OK-magazine.ru

    1963 йилги фильм Миср ҳукмдори Клеопатранинг Рим империяси ҳукмронлигига қарши кураши ҳақида ҳикоя қилади. Элизабет Тейлор ижросидаги бош қаҳрамон Сезарни ўзига маҳлиё қилиб, уни фиръавн акасига қарши чиқишга ундайди. Бироқ эри вафотидан сўнг, у ҳам Октавиан Август ва Марк Антоний ўртасидаги ҳарбий-сиёсий тўқнашувларга аралашиб қолади. Аслида энг шиддатли жанглар кадрда эмас, балки саҳна ортида кечган.

    Жозеф Манкевичнинг “Клеопатра” асари илгари киноиндустрияда ҳукмронлик қилган бутун бир жанр инқирозини белгилади. Мазкур фильм Голливуд олтин даврининг сўнгги фильмларидан бирига айланди. Кутилмаган харажатлар туфайли фильм бюджети ўша давр учун мисли кўрилмаган 40 миллион долларга етди. Афсуски, фильм прокатда муваффақиятсизликка учради ва режиссёр ҳамда актёрларнинг карьерасини барбод қилишига сал қолди. Аксинча, айнан Клеопатра роли Элизабет Тейлорни ўз даврининг энг машҳур кино юлдузига айлантирди. Бироқ суратга олиш жараёнида пневмонияга чалинган актриса бу лойиҳани ҳеч қачон яхши сўз билан эсламаган.

    “Жанна дъАрк”

    «Жанна дъАрк». Фото: кадр из фильма

    Жанна дъАрк Англия ва Франция ўртасидаги Юз йиллик урушнинг энг муҳим шахсларидан бири ҳисобланади. У болалигиданоқ ўзининг тақдири — ватанни босқинчилардан озод этувчи халоскор бўлишига ишонарди. 17 ёшида қиз тахт вориси Карл VII дан тегишли рухсатнома олиб, француз қўшинига бошчилик қилади. Бу ўша давр учун мисли кўрилмаган ҳодиса эди. Кейин Жанна Орлеан қалъасидаги машҳур қамалга барҳам беришга ва стратегик жиҳатдан муҳим йўналишларда бир қатор ғалабаларга эришади. Бироқ1431 йилдаёқ уни инглизларнинг иттифоқчилари қўлга олиб, жодугарликда айблаб, гулханда ёқиб юборишади.

    Франциянинг миллий қаҳрамони ҳақидаги биографик фильмлар жуда кўп, уларнинг энг машҳури Люк Бессон томонидан суратга олинган. Фильм чиққан пайтда “Бешинчи элемент” муваффақияти туфайли режиссёрнинг ҳам, бош ролни ижро этган рафиқаси Мила Ёвовичнинг ҳам карейралари чўққида эди. Аммо фильм кинотеатрларда кутилган даражада муваффақият қозона олмади. Ёвович ҳатто “Энг ёмон актриса” номинациясида “Олтин малина” мукофотига номзод бўлади. Шундай бўлса-да, буларнинг барчаси 1999 йилги фильмнинг култга айланишига тўсқинлик қилмади. Қизиғи шундаки, картина кўплаб тарихчиларга маъқул келди, бу эса катта ютуқ ҳисобланади.

    “Хавфли элемент”

    «Опасный элемент». Фото: кадр из фильма

    Мари Склодовская-Кюри — тарихда бир вақтнинг ўзида иккита Нобель мукофотини қўлга киритган ягона аёлдир. Биринчи мукофотни у 1903 йилда Анри Беккерел ва эри Пьер Кюри билан ҳамкорликда радиацияни кашф этгани учун олган. Иккинчи марта эса мукофот шахсан унга 1911 йилда иккита кимёвий элемент — радий ва полонийни аниқлаган тадқиқотлари учун берилган. Биринчи жаҳон уруши даврида Мари Қизил Хоч радиология хизматига раҳбарлик қилади ва кўчма рентген аппаратларини ишлаб чиқишга бор кучини сарфлайди. 

    Бироқ унинг кашфиётлари нафақат инсониятни олдинга силжитди, балки уни янги хавф-хатарларга ҳам рўбарў қилди. Шундай қилиб “Хавфли элемент” фильмида Кюри (Розмунд Пайк) ҳаётидан олинган саҳналар Хиросима ва Нагасаки бомбардимонлари, Чернобил АЭС ҳалокати ва радиация кашфиётининг бошқа оқибатлари билан алмаштириб кўрсатилади. Аслида Маржан Сатрапининг бу фильми Лорен Реднисснинг худди шу номдаги комиксининг экранлаштириши бўлиб, шу сабабли сюжетда бадиий тўқималар етарлича.

    “Буюк аёл”

    «Великая». Фото: кадр из фильма

    Vogue мухбири Ли Миллер умри давомида моделлик ҳам қилади, урушда ҳам бўлади, ҳатто Пикассо билан дўстлашишга ҳам улгуради. Бундан ташқари, у Совет Иттифоқи билан алоқада шубҳа қилиниб, Британия разведкасининг алоҳида назоратига тушиб қолишга ҳам улгуради.

    Режиссёр Elleн Курас фақат Миллернинг касбий жасоратига, яъни нацистларнинг ваҳшийликларини тасвирлаш учун Иккинчи жаҳон уруши майдонларига борган пайтларига эътибор қаратишга қарор қилди. Ҳамкасби, Life журналисти Деви Шерман билан бирга у бутун Европани — Нормандиядан Мюнхенгача кезиб чиқади. Бироқ Британия ҳукумати унинг суратларини нашр этишни рад этади. Экранда Лини гавдалантирган Кейт Уинслет ушбу ижроси учун драмадаги энг яхши актриса сифатида “Олтин глобус” мукофотига номзод бўлди. Фильм устидаги ишлар ёзувчи Энтони Пенроуз — мухбир аёлнинг ўғли ва маслаҳатчи сифатида қатнашган шахс назорати остида олиб борилган.

    “Темир хоним”

    «Железная Леди». Фото: кадр из фильма

    Маргарет Тетчер айримлар учун Буюк Британия иқтисодиётини ишсизлик ва инфляция ботқоғидан чиқаришга эришган кучли сиёсий лидер бўлса, бошқалар учун йирик бизнесга бўйсуниб, урушдан кейинги даврдаги кўплаб прогрессив ислоҳотларни бекор қилган мустабид аёлдир.

    Шундай зиддиятли шахс ҳақида биографик фильм яратиш учун жасорат талаб этилади. Маргарет Тетчернинг ҳаёт йўлини экранга кўчириш учун бир йил олдин Мерил Стрип бош ролда ўйнаган “Мамма МИА!” мюзиклини саҳналаштирган Филлида Ллойд дадиллик кўрсатади. Айнан Стрипга Британия бош вазири ролини ўйнаш таклиф қилинади. Танқидчилар фильм ҳақида турли фикрларга келишади. “Темир хоним”ни ҳақиқатан ҳам эскирган сюжет туфайли ажойиб биографик асар деб аташ қийин. Шундай бўлса-да, барча танқидчилар истисносиз Стрипнинг актёрлик маҳоратини мақташади. Маргарет Тетчер роли учун у ўз фаолиятидаги учинчи “Оскар” мукофотига сазовор бўлади. Айтишларича, фильм Тетчернинг ўзига мутлақо ёқмаган экан.

    26 август, 17:10   Изоҳ (0)   705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.