• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Агар ҳаётлигида адолатсизлик бўлмаганда эди, бугун ёнимизда бўлар эди” — Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев ҳақида 

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини беришни таклиф қилиб, марҳум санъаткор ҳақида гапирди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев ёшларга катта мактаб қолдириб кетганини қайд этган. 

    “Шерали Жўраев ёшларга катта мактаб қолдириб кетган, десак тўғри бўлади. Агар умр пайтида адолатсизлик бўлмаганда эди, бугун ёнимизда бўлар эди”, — дейди президент. 

    Давлат раҳбари Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифини илгари сурди. Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, шунингдек, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади.

    Шунингдек, Шоҳжаҳон Жўраев отасининг 25 йилга яқин тақиқда бўлгани ва президентни ҳамиша ота деб атагани ҳақида гапирди. 

    “Отамизнинг ижодини икки паллага бўладиган бўлсам: 90 йилгача бўлган даврларда 25 йилга яқин тақиқда эдилар. Отамиз ижодининг иккинчи даври 2016 йилдан бошланди, сизнинг шарофатингиз ва эътиборингиз билан. Биз ҳар йили Мустақиллик байрамини томоша қилиб, отамиз чиқармикан, “Ўзбегим”ни айтармикан, деб дуо қилардик. Шу кунни сиз отамизга яна қайтиб бердингиз. Ва биринчи келиб гапирган гапи шу бўлдики — сизни ота деб гапирар эдилар — ота менинг 40 ёшимни қайтариб бердилар, дедилар. Биз ҳам уйда сизни ота деймиз”, — дейди Шоҳжаҳон Жўраев.

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 4 сентябрь куни 77 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Шерали Жўраев 50 йилдан зиёд ижоди давомида “Ўзбегим”, “Соҳибқирон”, “Эгаси бор юрт”, “Карвон”, “Сарбон”, “Инсон қасидаси” каби 600 га яқин қўшиқ яратган. Унинг “Биринчи муҳаббатим”, “Ёшлигимиз”, “Ой юзингга”, “Ошиқлар сардори”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” каби ашулалари халқ қўшиқларига айланиб кетган.

    Хонанда мумтоз шоирлар ғазалларини куйга солиб, ўзбек халқи меросини ёш авлодга ва жаҳонга танитишга улкан ҳисса қўшган. Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлган. 

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Шерали Жўраевга туғилган куни муносабати билан табрик йўллаган. “Эл-юртимиз сизни бутун ҳаётини ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантиришга бағишлаган, ўз ижодий мактабини яратган улкан ва бетакрор истеъдод эгаси, фидойи ва миллатпарвар шахс сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди”, дейилади табрикда.

    16.02.2024, 19:44   Изоҳ (0)   106783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди

    05.09.2023, 08:48

    “Юз йилда бир туғилармиш, эл дардини айтолган”. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Шерали Жўраевни хотирламоқда

    05.09.2023, 13:41

    “Қойил қолдим, ҳақларига дуо қилдим”. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шерали Жўраев ҳақида кўпчилик билмаган маълумотни ошкор қилди

    05.09.2023, 21:10

    АҚШда Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан икки кун Қуръон тиловат қилинади

    06.09.2023, 23:08

    Элчихона Қозоғистондаги йўлда совуқда қолган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берди

    16.02.2024, 18:10

    Тошкентда такси нархлари кескин кўтарилди

    16.02.2024, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.