“Янги Ўзбекистон” боғида мустақилликнинг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.
Унда давлат раҳбари Ўзбекистоннинг барча ёшларига мурожаат қилди.
“Қадрли ўғил-қизларим, мамлакатимиз истиқболи, барча эзгу ниятларимиз ижобатини биз аввало сизларнинг тимсолингизда кўрамиз.
Келажакда турли соҳаларда улкан ютуқ ва зафарларга эришиб, юртимизни дунёга янада кенг тараннум этишингизни истаймиз.
Маррани баланд олинг, сиз буюк ишларга қодирсиз!
Ҳамиша ўз кучингиз, қатъият ва салоҳиятингизга ишонинг!
Давлатимиз, халқимиз, Президент сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлайди, ҳар қандай ёрдамни аямайди”, — дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди.
“Мана, бизнинг қандай қаҳрамонларимиз, қандай ўтюрак паҳлавонларимиз бор! Уларга таҳсин ва тасаннолар бўлсин!”, — деди президент.
Изоҳ (0)