• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Хавфсизлик деса энсамиз қотарди, лекин Москва воқеалари бунинг нақадар зарурлигини исботлади” — нуроний отахон

    Ўзбекистонда нишонланадиган байрам тадбирлари давомида хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар аксарият кишиларнинг норозилиги ва энса қотиришига сабаб бўларди. Кеча Москвада содир бўлган теракт ҳам айнан шундай тадбирларнинг бирида содир бўлгани ва кўпчиликнинг ўлими, жароҳат олишига олиб келгани бу каби хавфсизлик чоралари нақадар зарур эканини исботлаб бергандек гўё. “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган қашқадарёлик отахон тинчлик барча дунё халқларига бирдек зарур эканини гапириб берди.  

    Кўп гувоҳи бўлганман. Байрам тадбирларига тайёргарлик жараёнларида хавфсизликка жавобгар бўлган Ички ишлар ходимларининг биздан ҳужжат талаб қилиши, хавфсизлик чоралари сабаб тақиқланган ҳаракатларни, жумладан ўтиш мумкин бўлмаган жойга ўтишга уринишимизни қоралаши бизга ёқмайди. Биз, айнан ўзбек халқи тинчлигимиз таъминлангани учун ҳам қўрқмас, ботирдекмиз балки. Лекин хавфсизлик ҳар қандай кўнгилсизликнинг олдини олишини кўп ҳам тушунавермаймиз. Ёки тан олгимиз келмайди. Шу сабабданми бундайин тадбирларни унча хушламаймиз. Аммо кеча Москвада содир бўлган теракт хавфсизлигимизни таъминловчилар тўғри йўлда эканини исботлаб берди, — дейди Парда бобо.

    Отахон ёшлар кўпинча тинчлик сўзини кулги аралаш тилга олаётганини, унинг туб моҳиятини тўғри англамаётганини айтмоқда.

    Тинчлик деганда ўзгаларни безовта қилмаслик, тадбирларни тинч ва осойишта, уруш-жанжалсиз ўтказишни, ҳаёт ва турмуш тизимининг бир меъёрда бўлишини тушунамиз. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам бўлади. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир. Оила ва юрт нотинч бўлса, тўй-томоша, кўнгилхушлик, ҳазил-мутойиба, ҳаёт лаззатини тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон бирор луқмани хотиржам ютмайди, ҳар қандай кошона уй-жой, мол-мулк, бола-чақа инсон танасига оғирлик қилади, — дейди суҳбатдош.

    Манбаларда келтирилишича, нотинчлик, уруш сабабидан охирги беш минг йилда уч миллиарддан зиёд одам ҳаётдан кўз юмган.

    Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади. Ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди. Демак, хотиржамлик, осойишталик неъматини сўрашликда доно халқимиз нечоғлик тўғри ва гўзал йўл танлаган. Муқаддас динимиз дастури бўлмиш Қуръон оятларида тинчлик-осойишталикка катта эътибор қаратилиб: “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур (Исро, 83)”,— деб марҳамат қилинади. Яратган бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро уришиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз! (Ҳужурот, 9)”, — дея хитоб қилади. Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Бу орқали ҳаётимиз фаровонлигига эришамиз, — дейди суҳбатдош отахон.

    Суҳбатдош инсонлар мавжуд тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари, ношукрлик қилмасликлари лозимлигини айтмоқда.

    Минг афсуски, бугунги тўкин-сочинлик кунларда ҳам кўпгина ёру-биродарларимизни нолиётганига гувоҳ бўламиз. Ахир, етти мучаси соғ одам ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми? Бориб, шифохоналарда қўл-оёғи йўқ ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсин-да, қандай буюк неъмат соҳиби эканлигини ҳис қилсин. Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарама-ижара ёки олисда Ватангадо бўлиб юрганларни кўрсин. Зеро, неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат – иймон, илм неъматларидир. Шуни ёдда тутишимиз зарурки, иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати. Бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Яратган Ўзининг фазли ила енгиллик ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин. Аллоҳ таоло тинчлик неъматини берди дегани энди бу неъматга шукр қилиш керак дегани. Акс ҳолда буларни биздан олиб қўйиши мумкин. Тинчлик неъмати бўлса, ибодатимиз ҳаловатли, ҳаётимиз фаровон, келажагимиз порлоқ бўлади. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланиши лозим. Зеро, тинчлик ва хотиржамликнинг улуғ неъматлиги доимо кундалик хайриятларимизнинг бошида эсланади. Шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, офият, хотиржамлик тилайлик. Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор, юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини фаровон айласин, — дейди суҳбатдош.
    24.03.2024, 00:25   Изоҳ (0)   11607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ажрашаётган эркак МИБ сабаб хотини билан ярашиб олди

    23.03.2024, 23:08

    Андижонда 100 млн сўмдан ортиқ “штраф”ни тўламаган ҳайдовчи жарима майдончаси деворидан ошиб қочди (видео) 

    23.03.2024, 22:46

    Тошкентда автобусдан тушаётган аёл йиқилиши оқибатида автобус уни босиб кетди

    23.03.2024, 22:11

    Намангандаги оддий мактаб ўқувчилари халқаро турнирда ғалаба қозонди

    23.03.2024, 18:57

    Тошкент вилоятидаги яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг меъёри белгиланади

    23.03.2024, 18:40

    Ўзбекистонда солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди 

    23.03.2024, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    “Ўз касбига хиёнат кескин қораланади” — Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ кадрларни янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.