Солиқ қўмитаси солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари эълон қилинди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 март ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 88,1 миллиард сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. Шундан:
- солиқ аудити бўйича 77,8 миллиард сўмлик — 39 та;
- сайёр солиқ текшируви бўйича 10,3 миллиард сўмлик — 17 та;
Натижада:
- 4,7 миллиард сўмлик 6 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
- 58,5 миллиард сўмлик 36 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
- 24,9 миллиард сўмлик 14 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)