Андижон вилоятида 100 миллион сўмдан ортиқ “штраф”ни тўламаган ҳайдовчи жарима майдончасидан девор ошиб қочди. Бу ҳақда “БУ КУН” дастурида хабар берилди.
Айтилишича, 24 ёшли йигит темирйўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузгани ЙПХ ходимининг эътиборини тортган. Ҳайдовчига инспектор томонидан тўхташ ишораси берилган, бироқ у қонуний талабга бўйсунмаган.
Шундан сўнг у кичик даҳа ҳудудида тўхтатилган. Автомашина ҳозирда жарима майдонида. Ушбу машинада 30 дан ортиқ қоидабузарлик, 100 миллион сўмдан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан инспектор чора кўраётганда, ҳайдовчи жарима майдонидан девор ошиб қочиб кетган. Ҳозирда тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)