Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида хотини билан ажрашаётган эркак МИБ сабаб ярашиб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Б.дан ундирувчи М.А. фойдасига 2/6 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Шайхонтоҳур туман давлат ижрочиси З.Д.Бекмуратованинг тўғри ҳуқуқий тарғибот олиб бориши натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан ярашиб олган. Шу сабабли ундирувчи аёлнинг аризасига кўра, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан ижро ҳужжати тамомланди.
Изоҳ (0)