• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Хитой Транскаспий транспорт йўлаги учун нега Ўзбекистон ва Қирғизистонни танлаган?

    Хитой Транскаспий транспорт йўлагини режалаштириш босқичида Марказий Осиёда темирйўл қуришнинг иккита вариантига эга бўлган: уни Қозоғистон ёки Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон орқали ётқизиш.

    Натижада Хитой иккинчи вариантни танлаб, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ҳамкорлик қилишга қарор қилган. КазТрансИнвест бошқарувининг собиқ раиси Ержан Артиқбеков АIRAН нашрига берган интервьюсида Хитой нуқтайи назарига ойдинлик киритди.

    Фото: Ержан Артиқбеков / YouTube

    Хитойнинг муқобил йўлларни излаши

    АIRAН журналисти Дўсим Сатпаев Хитойнинг ҳамкорликка тайёрлиги ҳақида гапириб, Транскаспий транспорт йўналиши бўйлаб юкларни етказиб бериш муддатлари оптимал эмаслиги ва юқори нархларга шубҳа билдирди.

    “Хитой ҳамкорлик қилишга тайёр бўлса-да, Транскаспий транспорт йўналиши ҳозирги вақтда юкларни етказиб бериш муддатлари ва нисбатан юқори харажатлар бўйича бошқа йўналишлардан ортда қолмоқда. Шу сабабли Хитой Қозоғистонга нисбатан бошқа муқобил транспорт имкониятларини ўрганишга қарор қилди”.
    Транспорт йўналиши / Геопол 21

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган саммитида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича имзоланган ҳамкорлик шартномаси диққатга сазовор мисолдир. Ушбу лойиҳа Хитойдан Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва ундан Туркия, Озарбайжон, Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази мамлакатларига юк ташишни осонлаштиришга қаратилган.

    Қозоғистон олдида турган муаммолар

    Ержан Артиқбеков Хитойнинг Қозоғистон транзит муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келаётганини тушуниши ҳақида тўхталиб ўтди.

    Фото: YouTube
    “Хитой Қозоғистон транзит масаласини ҳал қила олмаслигини тушунди. Улар Қозоғистон темирйўлларини 2030 йилгача ривожлантириш тўғрисидаги ҳукумат қарорини ўқиб чиққач, унда Хитой талаблари кўрсатилган ҳажмда эмаслигини тушунишди. Шунинг учун муқобил усулларни излашлари керак эди”.

    Артиқбеков Қозоғистоннинг бундай ҳажмдаги юкларни ташиш имкониятидан хавотирлари туфайли Хитой юқорида тилга олинган темирйўл лойиҳасини тўхтатганини айтди.

    Таклиф этилаётган маршрут тахминан 450-480 километрни ташкил этади, 18 та станция, 80 та кўприк иншоотлари ва 40 та туннелни ўз ичига олади. Артиқбеков тоғли ерларни босиб ўтишда логистика мураккаблигини таъкидлаб, Қозоғистон рақобатбардош бўлиб қолиши учун ўз инфратузилмасини модернизация қилиши зарурлигини айтди.

    Қозоғистоннинг ривожланиш мақсадлари ва вазифалари

    Қозоғистоннинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш режаларини муҳокама қилар экан, Артиқбеков ўз фикрлари билан бўлишди:

    “Қозоғистоннинг 2030 йилгача ривожланиш режаси ҳозирги замонга мослашиш учун мавжуд, аммо биз 50 йил орқада қолмоқдамиз. Чунки Қозоғистон секин ва тез қарор қабул қила олмайди”.

    У хитойлик ҳамкорларидан иқтибос келтирган ҳолда қозоғистонлик ҳамкорларнинг ривожланиш лойиҳаларини чексиз муддатга узайтириш тенденциясига урғу берди. Артиқбеков Қозоғистон учун тафовутни бартараф этиш ва замонавий талабларга жавоб берадиган инфратузилмасини модернизация қилиш зарурлигини айтди. Акс ҳолда имкониятлар бой берилиши ва Қозоғистоннинг глобал транспорт соҳасида рақобатбардошлигига тўсқинлик қилиши мумкин.

    Аввалроқ Silk Road briefing нашри Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши қолдирилгани ҳақида хабар берганди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобоев мазкур маълумотни рад этди.

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳаси бўйича 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида уч давлат вакиллари томонидан келишилган эди. 2023 йилнинг 29 апрелида темирйўл лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тайёрлиги маълум бўлган. 19 майда эса темирйўл қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланганди.

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси 35-40 йил ичида ўзини оқлашини таъкидлаган.
    16.02.2024, 15:26   Изоҳ (0)   6764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боррел Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасида Россияни айланиб ўтувчи транспорт йўлакларини қуришни таклиф қилди

    21.11.2022, 11:43

    Ўзбекистон Озарбайжон билан кема қуриш лойиҳаларида иштирок этиши мумкин

    10.08.2023, 08:35

    “Марказий Осиё орқали ўтган ўрта коридор стратегик аҳамиятга эга бўлмоқда” — Ойбек Шайхов

    29.01.2024, 19:30

    Амударёдан 2023 йилда қайси давлат кўпроқ фойдалангани маълум қилинди

    16.02.2024, 12:29

    Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари вакиллари Афғонистон бўйича учрашди

    15.02.2024, 17:00

    “Толибон” Туркманистон билан савдо-сотиқни кенгайтирмоқчи

    15.02.2024, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.