Қирғизистонда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари вакилларининг Афғонистон бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг махсус вакили ва ташкилотнинг Афғонистондаги UNAMA ўринбосари делегацияси раҳбари Роза Отунбаева ҳам иштирок этди.
Европа Иттифоқининг минтақадаги вакили Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинганини айтди.
Бу учрашув Афғонистон бўйича махсус вакилларнинг Доҳадаги учрашуви олдидан бўлиб ўтди.
18 ва 19 февраль кунлари Доҳада Афғонистон бўйича давлатлар махсус вакилларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Унга БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мезбонлик қилади. Учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2721-резолюциясига асосланган “Афғонистонни мустақил баҳолаш” ҳисоботидаги таклифлар кўриб чиқилади.
Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Николсон Доҳадаги учрашувни Афғонистон бўйича мазмунли музокаралар учун муҳим имконият деб атаган эди.
Изоҳ (0)