Брюсселда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи, шунингдек, Транскаспий транспорт йўлаги бўйича ҳамкор мамлакатларнинг юқори мартабали вакиллари иштирокида Инвесторлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Европа—Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) бош котиби Ойбек Шайховнинг ҳам эътиборини тортди ва у ушбу тадбир Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида гапирди.
У замонавий геосиёсий шароитда Хитойдан Европага юк ташиш тобора қийинлашиб бораётганини таъкидлади. Европа ва глобал транспорт компаниялари учун мавжуд бўлган эски йўналишлар очиқ эмас ёки жуда қимматга тушмоқда. Шу нуқтайи назардан, Марказий Осиё орқали ўтадиган ўрта коридор стратегик аҳамиятга эга.
“Бугунги геосиёсий воқеликни инобатга олган ҳолда, албатта, асосан Хитойдан Европага товарларни ташиш имконияти янада мураккаблашганини тушуниш керак. Хитой-Европа йўналишида илгари Эвропа транспорт компаниялари ва глобал транспорт компаниялари учун мавжуд бўлган ушбу йўналишлар бугунги кунда бориш қийин ва қиммат ёки мураккаб. Шунга кўра, Марказий Осиё орқали ўтадиган ўрта коридор аҳамияти мутлақо марказий ўрин тутади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Олий вакили Бореллнинг бугунги кунда Марказий Осиё дунёнинг марказида эканини таъкидлаган нутқини эшитдик. Биз бор-йўғи беш йил ичида ўрта коридор муҳим аҳамият касб этганини кўрмоқдамиз”, — деди Шайхов.
У Европа томони Ўзбекистонни ушбу коридорни ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлаш учун етарлича эътибор ва сармоя киритиш зарурлигини тушунишига умид билдирди.
Изоҳ (0)