“Толибон” ҳукумати молия вазирлиги Туркманистон билан савдо-сотиқни кенгайтиришга ҳаракат қилаётганини билдирди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркманистоннинг Кобулдаги элчиси билан вазирликнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтган. Яқин кунларда икки давлатнинг юқори мартабали солиқ делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Афғонистон ва Туркманистон расмийлари ўртасидаги музокаралар икки томонлама солиқларни олмаслик, савдо алоқаларини кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги сармояни кўпайтиришдан иборат. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йили 481 миллион долларни ташкил қилган.
Маълумот ўрнида, “Толибон” ҳаракати ҳукмронлиги остидаги Афғонистон 2023 йилда икки миллиард долларга яқин суммадаги маҳсулотни экспорт қилган. Энг катта экспорт Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон ва Ўзбекистонга тўғри келган. Афғонистон ҳозирда 60 та давлат билан савдо алоқаларини ўрнатган.
Изоҳ (0)