Ҳаракати тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотининг афғон бўлими “Толибон”ни Покистон ва Марказий Осиё билан халифалик тузишга ундамоқда. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Бунга Пентагон ҳисоботи сабаб бўлган, унда АҚШнинг Афғонистондаги разведка инқирози ҳақида сўз юритилган ва ундан чиқиш йўли ҳаво кузатувини кучайтириш орқали ерда агентлар сонини ошириш келтириб ўтилади.
Террорчилар хулосасига кўра, Покистон ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши асосида Вашингтон уларнинг ҳаво ҳудудидан дрон учиришга рухсат олган ҳолда Афғонистон ҳаво ҳудудида ўз мавжудлигини кучайтириш ниятида.
Бу АҚШга “Ал-Қоида” раҳбари Айман ал-Заваҳирий билан бўлгани каби террорчиларни йўқ қилиш учун йўл очади.
“Бу давлатларнинг ҳукуматлари мусулмонларга сотқин ва ‘Толибон’ ҳокимияти хавфсизлигига таҳдид. Уларни қўлга олиб, ягона халифалик яратиш орқали бу таҳдидни бартараф этиш таклиф қилинади”, — дейилади экстремистик ташкилот баёнотида.
Изоҳ (0)