• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентни сув босди, Қашқадарёдаги қишлоққа айиқ ва бўри оралади, Сергелида эса она ўз болалари қотилига айланди: “Дарё”да дайжест

    Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистонда таъбир жоиз бўлса, кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар рўй берди. Аввалига ёмғир ёғиб, Тошкент кўчаларини сув босди, одамлар қайиқ хизматига эҳтиёж сезди. Бироз ўтмай, Сергелидаги кўп қават уйларнинг бирида яшовчи она уч нафар фарзандини тўққизинчи қаватдан пастга улоқтириб, норасидалар жонига қасд қилди. Ҳафта якунида эса Қашқадарёнинг Чироқчи туманидаги қишлоқларнинг бирига айиқ оралади, Кўкдала туманидаги хонадонга эса бўри кириб келди.

    “Дарё” ҳафтанинг энг эсда қоларли воқеалари кетма-кетлигини ёдга олишда давом этади.

    Ўтган ҳафта якуни ва жорий ҳафта бошида ёғган ёмғир пойтахт кўчаларини сувга тўлдирди. Автомобильлар сувда қолиб, ҳаракатланишдан тўхтади. Шундай пайтда нафақат ҳайдовчилар, йўловчилар ҳам қайиқ хизматига эҳтиёж сезди.

    Бир кундан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати пойтахт кўчаларида сув тошганига изоҳ берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 миллиметрга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. 2 апрель куни икки соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 миллиметр ёмғир ёғган ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 миллиметрнинг учдан бир қисмига тенг бўлган.

    “Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди”, — дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Таъкидланишича, ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва юздан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, соат 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилган.

    Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистонда кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар ҳам содир бўлди. Қашқадарё вилоятидаги қишлоқларга аввалига айиқ, сўнгра бўри оралади. Самарқанддаги қўриқхонадан келиб қолгани тахмин қилинган қўнғир айиқ оломонга дуч келиб, ўзини йўқотиб қўйди. Одамлар ҳамласи-ю, автомобиллар таъқибидан қўрқиб қолган айиқ одамлар яшовчи хонадонларга, ҳудуддаги мактаб биносига киришга ҳам уринди. Кейин эса жарликлардан ҳосил бўлган ғорга беркиниб, кўп ўтмасдан отиб ташланди.

    Ижтимоий тармоқларда аввалига айиқ Чироқчи тумани ҳокими топшириғига кўра отилгани ёзилган бўлса, Табиат ресурслари вазирлиги айиқни ўлдириш ҳақидаги топшириқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи эканини очиқлади. Айиқ ўлдирилишича, одамлар хавфсизлиги сабаб қилиб кўрсатилди. Масъуллар айиқни ўлдирганларга нисбатан чора кўрилишини билдирди.

    Кўп ўтмай Чироқчи туманига қўшни туман Кўкдаладаги хонадонларнинг бирига бўри кириб боргани хабар берилди. Бу сафар ҳайвон отилмади, ўлдирилмади.

    “Бўрини табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда”, — деди бу ҳақда расмий ахборот берган Табиат ресурслари вазирлиги.

    Ҳафтанинг энг даҳшатли воқеаси эса Сергели туманида 27 ёшли аёл 5, 4 ёшли ўғиллари ва ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган фарзандларини кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан отиб юбориб, жонига қасд қилгани бўлди. Икки боласини деразадан улоқтирган она олти ойлик чақалоғини қўлига олиб, ўзи ҳам пастга сакраган ва ўша жойнинг ўзида вафот этган.

    Кейинчалик марҳума уч нафар фарзанди билан олти ойдан бери она уйида яшаб келаётгани, турмуш ўртоғи билан ўртасида келишмовчиликлар бўлиб тургани маълум бўлди. Воқеа содир бўлган ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари воқеадан даҳшатга тушган бўлса, ОАВ манбалари марҳума ўлимидан аввал эрига видеомурожаат қолдириб, болаларини Аллоҳ даргоҳига юбораётганини айтганини ошкор қилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Асрол Бойқараев.
    Фото: Косон тумани ҳокимлиги 

    Қашқадарё вилоятининг Косон туманида раҳбарлик қилиб келаётган Асрол Бойқараев Рамазон ойида рўзадор сувчиларга сув ичириб, рўзасини очиргани хабар берилган бўлса, Тошкент вилояти ҳокими муқаддас рамазон ойида отасини қаровсиз қолдирган айрим фарзандаларга дакки бериб, инсофга чақирди.

    Қолаверса, якунланаётган ҳафтада Хоразм вилоятида юз берган — оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган 15, 16 ва 17 ёшли қизларни 10 ой давомида зўрлаб келган Адлия бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўлимининг собиқ раҳбарларига нисбатан ўқилган суд ҳукми адолатсиз экани айтилиб, иш Олий судда қайта кўриб чиқилиши маълум бўлди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида эса ўзи асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаган, қиз ҳомиладор бўлиб қолгач, ҳомилани мажбуран олдириб ташлаган 52 ёшли эркакка Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этиш айби қўйилди ва мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида кўриб чиқилмоқда.

    09.04.2023, 17:29   Изоҳ (0)   7118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 млрд долларга етказилиши кутилмоқда

    09.04.2023, 15:57

    “Пахта миллат келажагига хиёнат сиёсати эди”. Cotton Campaign  томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлди

    09.04.2023, 15:32

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    09.04.2023, 14:05

    “Наркологияда рўйхатда турган”. Тошкентда аёл ва унинг саккиз ойлик чақалоғи вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

    09.04.2023, 12:54

    Ўзбекистоннинг уч вилоятида газ ва светдан ноқонуний фойдаланганлар қарийб 352 млн сўм зарар етказди 

    09.04.2023, 12:47

    Деҳқонободда лойиҳа қиймати 66 млрд сўм бўлган сел сув омбори фойдаланишга топширилди

    09.04.2023, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.