Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси, мамлакатнинг амалдаги президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Огулабат Бердимуҳамедова 86 ёшида оламдан ўтди. Шавкат Мирзиёев Огулобод Бердимуҳамедованинг вафоти муносабати билан Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳамдардлик билдирди.
“Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз - Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўтабар инсон эди. Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда сиз, жаноби олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз”, — дейилади мактубда.
Изоҳ (0)