• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Пахта миллат келажагига хиёнат сиёсати эди”. Cotton Campaign томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлди

    "Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонида узоқ йиллик пахта сиёсати ўзбек миллатини не кўйларга солгани ҳақида сўз борди. 

    "Биз узоқ йиллар давомида "пахта кишани"дан воз кечолмадик, «пахта қули» деган тавқи-ланъатни пешонамиздан ювиб ташлашга қўлимиз бормади. Пахта даласига бодроқдай тўкилган ёш-ёш болалар, мактабда ўқиш ўрнига қўлини қонатиб, чаноқ чангаллаган ўқувчилар, дала қуёшида куйиб кетган касалманд гўдаклар ҳали ҳеч қайсимизнинг эсимиздан чиққани йўқ, чиқмайди ҳам. Бу сизу бизнинг яқин ўтмишдаги кечмишимиз эди", — дея қайд этди кўрсатув муаллифи Хайрулла Нуриддинов.

    “Ўзбекистон ёшларини ана шу аҳволга солишни нима деб аташ мумкин? Миллатнинг келажагига хиёнат сиёсати. Пахтадан бошқасини билмасдан улғайган авлод албатта қуллик психологиясига тобе бўлади. Ўзини қул деб билган авлодни эса исталган кўйга солиш мумкин.

    Агар ўша сиёсат тўхтатилмаганида, Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистонни пахта балосидан халос этмаганида юртимиз ёшлари пахта қулларининг янги авлоди бўлиб вояга етиши аниқ эди”, - дея қўшимча қилди кўрсатув муаллифи.

    “Полларда ётардик, атрофимизда сичқон-каламушлар югуриб юрарди”

    Шунингдек, кўрсатув давомида бир қатор педагог ва ўқитувчилар “пахта балоси” билан боғлиқ талабалик хотираларини эсга олишди.
    “Эсимда бор, ноябрнинг охиригача пахтада юрар эдик. Пахтадан қолиш азоб, норма белгилаб қўйилганди.  Шароит йўқ, полларда ётардик, сичқон-каламушлар югуриб юрарди. Талабалик даврларимиз мана шу аҳволда ўтган.

    Бизнинг ўша пайтда йўқотган билимларимиз мамлакатнинг келажагини йўқотиш ҳисобланган. Чунки биз билим олиш ўрнига далада умримиз ўтди. Профессор ўқитувчилар, доцентлар ҳам ўша пайтда талабалар билан тенгма-тенг далада пахта терди”, - дейди Тошкент Молия институти кафедра мудири, профессор Шамсуддин Аллаёров.

    “Курсдошларим билан 1,5-2 ойни пахта даласида ўтказардик. Бу таълим сифатига албатта салбий таъсир қилган. Чунки пахтадан қайтганимиздан кейин ўқув программаси тезлаштирилган формада ўтиларди” — Тошкент давлат Иқтисодиёт университети доценти Гуласал Мадраҳимова.

    "Менимча" кўрсатувидан скриншот

    “Пахта давомида битта мутахассислик фанидан бошқа мутахассис дарс ўтди. Бу албатта, таълим сифатига таъсир қилди”

     “2011 йилдан шундай жараён бошландики, Тошкент шаҳридаги талабалар пахтага чиқмайди, лекин педагог ходимлар пахта терадиган бўлди. Замонни зайлини қарангки, энди талабалар институтда қоляпти-да, педагоглар жамоаси — институтнинг 40-50% эркак ўқитувчилари пахта даласида юрибди. Талабалар ўқитувчисиз қолиб кетди. Битта мутахассислик фанидан бошқа мутахассис дарс ўтди. Бу албатта, таълим сифатига таъсир қилди” — Тошкент Молия институти доценти Учқун Ўроқов.

    “Талабалар касал бўла ҳам пахта теришга мажбур эди...”

     “Боласидан даласини афзал кўриш оқибати бугунга келиб кўпроқ билинмоқда. Ҳозир қайси ташкилотга бормаган, малакали кадрлар етишмовчилиги кузатилади. Бу Олий таълимда ўша пахта далаларида йўқотилган йилларнинг аччиқ ҳосиласидир”, - дея фикр билдирди журналист Навбаҳор Каримова кўрсатув давомида.

    “Талабалар шароитлар оғирлигидан пахта даласида шамоллаб, истималаб қоларди. Лекин шунга қарамасдан, далага чиқиб, пахта теришга мажбур эди. Ўзи далада пахта қолмаган, лекин планни тўлдириш керак деб, талабалар пахта олиб чиқилаверарди” — Тошкент Кимё технология институти профессори Маъмура Абдумавлонова.

    “Пахта теримида қуртлаган макаронларни еган пайтларимиз бўлган”

    “Сентябр ойи келиши билан юрагимиз зирилларди. Пахта бошланиши билан мактаб ёпиларди. Ёки битта-иккита ўқитувчи қолардида, ҳамма пахтага ҳайдаларди. Пахтага кетган ўқитувчиларнинг ўрнига дарс ўтишга тўғри келарди. У дарс эмасди, фақатгина болаларга қараб туриш эди. Бундай вазиятда болалар қандай билим олади?” — Жиззахлик ўқитувчи Ширин Саримсоқова.

    “6-синфимдан пахтага чиққанман. 9-10 синф бўганимизда, ётиб қолиб пахта теришга чиқардик. Шийпонда қамиш ёйилган жой устига қора клёнка ёйиб, шу ерда ухлар эдик. Кейин совуқда шамоллаб, касалликлар орттириб олардик ” — Жиззахлик ўқитувчи Учқун Шодмонқулов.

    “Пахта теримида ётганимизда сув бўлмасди. Ариқлардан сув олиб ичардик. Гигиеник талабларга жавоб бермасди у жойлар. Пахтанинг охирги кунларида озиқ-овқат масаласи жуда қийин бўлиб қоларди. Қуртлаган макаронларни еган пайтларимиз бўлган. Шунақа даврларни кўрганмиз. Фарзандларимизга бунақа ҳолатларни ҳеч ким раво кўрмайди” — Сирдарёлик ўқитувчи Хурсаной Сотволдиева.

    "Менимча" кўрсатувидан скриншот

    “Ўқувчилар имтиҳонга келганда, олдин икки қатор қатқалоқ қилиб келасан, кейин билет тортасан, деб айтардик...”

    “Пахта туфайли таълимда бўшлиқ пайдо бўлди. Мавзуларни тезлаштириб ўтиш болаларнинг имло саводхонлигини пасайтирди, эркин фикрлашига тўсқинлик қилди. Ичимдаги дарни айтишга ҳам ҳаққим йўқ эди. Мен чиқараётган саводхонлигида оқсаш бўлган, илимида бўшлиқ бўлган кадрлар эртага жамиятда қандай ўз ўрнини эгаллайди, деб ўйлардим....Ўша даврда мана шундай сифатсиз дарс беришга мажбур бўлганимиздан ўзимни ҳам қайсидир маънода айбдор ҳис қиламан”, - деди сирдарёлик ўқитувчи Феруза Пардаева “Менимча” кўрсатувида.

    “Қатқалоқ қилганмиз, ягана қилганмиз, чеканкасига ҳам чиқиб, пахтанинг охирги чаноғини териб бўлиб, уч ойдан кейин мактабга қайтганмиз. Ўқувчилар имтиҳонга келганда, олдин икки қатор қатқалоқ қилиб келасан, кейин билет тортасан, деб айтардик. Шундай даврлар ўтди” — дея қўшимча қилди яна бир сирдарёлик ўқитувчи Саодат Душаева.

    “Мажбурий меҳнат даврида ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, давлат ҳам ютқазган. Ўқувчи билимиз бўлиб етишган, давлат эса билимсиз кадрга эга бўлган. Бу эса давлатнинг ривожланишига катта тўсиқ бўлган” — жиззахлик ўқитувчи Ширин Саримсоқова.

    “Декабрда пахтадан қайтиб, бир ҳафтадан кейин янги йилни кутиб олардик”

    “Пахта мавсумида юрагимизни ҳовучлаб юрардик. Болларни трактор уриб кетган, боллар каналга тушиб кетган... Бошимиз можародан чиқмаган. Болаларни эсон омон пахта даласидан уйга олиб келиш катта муаммо эди” - деди жиззахлик ўқитувчи Бўтабек Турсунмуродов.

    “Шундай азобларга халқимиз чидади. Қўпол бўлса ҳам айтаман, кирлаб кетарди, битлаб кетарди. Декабрда пахтадан қайтиб, бир ҳафтадан кейин янги йилни кутиб олардик” — сирдарёлик ўқитувчи Тўра Мусулмонов.

    "Менимча" кўрсатувидан скриншот

    “Халқимиз президентнинг бу улуғ ишини ҳеч қачон эсдан чиқармайди...”

    2016 йилга келиб пахта даласида суяги қотганлар ухлаб тушига кирмаган, узоқ кутилган қарор қабул қилинди. Пахта етиштиришда давлат буюртмаси, мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилди. Бундай сиёсий ирода кўп йиллик азобларга барҳам берди.

    “Халқимиз президентнинг бу улуғ ишини ҳеч қачон эсдан чиқармайди. Сабаби Ўзбекистондаги талабаларни, ўқувчиларни дала ишларига жалб этмаслик масаласини биринчилар қаторига қўйиб, амалга оширди. Бундан халқимиз ниҳоят даражада хурсанд”, - деди сирдарёлик ўқитувчи Тўра Мусулмонов.

    09.04.2023, 15:32   Изоҳ (0)   6304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    09.04.2023, 14:05

    “Наркологияда рўйхатда турган”. Тошкентда аёл ва унинг саккиз ойлик чақалоғи вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

    09.04.2023, 12:54

    Ўзбекистоннинг уч вилоятида газ ва светдан ноқонуний фойдаланганлар қарийб 352 млн сўм зарар етказди 

    09.04.2023, 12:47

    Деҳқонободда лойиҳа қиймати 66 млрд сўм бўлган сел сув омбори фойдаланишга топширилди

    09.04.2023, 12:01

    Қашқадарёда бедарак йўқолган бола 15 ойдан буён қидирилмоқда 

    09.04.2023, 11:37

    “Мактабларда назорат йўқолган, директор хоҳласа келган, хоҳламаса йўқ”. Ходимларига ғайриқонуний топшириқ бергани айтилган қашқадарёлик масъул ишига изоҳ берди

    09.04.2023, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.