Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистонда Жогорку Kenesҳ депутатлари Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун икки кунлик маошларини ўтказмоқчи. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Фото: 24.kg

Мазкур таклиф халқ депутати Акилбек Тумонбаев томонидан илгари сурилган. У Туркия ҳукумати Қирғизистонга ҳар доим ҳар соҳада ёрдам бериб келганини қайд этган.

“Улар бизни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, шифохоналар қурмоқда, фуқароларимиз Туркия университетларида таҳсил олмоқда. Зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун икки кунлик маошимизни Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонасидаги ҳисоб рақамига ўтказишни таклиф қиламан”, — деди Акилбек Тумонбаев.

Мазкур ташаббус бошқа депутатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 12 873 кишига етди, яна 63 000 га яқин одам жароҳатланган

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди