Ўзбекистонда қидирувда бўлган Хитой фуқароси Қирғизистонда қўлга олинди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида чегарани ноқонуний кесиб ўтган Хитой фуқароси қўлга олинди. У Ўзбекистонда қидирувда бўлган, дея хабар берди “Турмуш.кг”.

Маълум қилинишича, 44 ёшли эркак Ўзбекистонда жиноят содир этиб, Ўш шаҳридаги меҳмонхоналарда яширинган. Хорижлик фуқарога нисбатан “Қирғизистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” бўйича жиноят иши қўзғатилиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда Интерпол қидирувидаги собиқ “қонундаги ўғри” қўлга олинганди. У Россияда 2010 йилдан бери 32 ёшли эркакни ўлдиргани учун қидирилган. АҚШда эса Эрон ҳукумати буйруғи билан эронлик мухолифатчини ўлдирилишини уюштирганликда айбланган.