Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финалида “Манчестер Юнайтед” 1 февраль, чоршанба куни “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Бироқ иккинчи бўлимда манкунианликлар 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб 73-дақиқада Антони Marsял гол урган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Фред ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг биринчи ўйинида “қизил иблислар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа Эрик тен Ҳаг шогирдлари умумий 5:0 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал
1-феввар, чоршанба
“Манчестер Юнайтед” — “Ноттингем Форест” 2:0
Голилар: 1:0 – 73 Marsялъ, 2:0 – 76 Фред.
“Манчестер Юнайтед”: Ҳитон, Уан-Биссака, Варан (Магуайр, 80), Мартинес, Шоу, Каземиро (Линделеф, 80), Фред, Бруну Фернандеш, Вегорст (Марсял, 63), Антони (Санчо, 63), Гарначо (Рэшфорд, 62).
“Ноттингем Форест”: Ҳеннесси, Уильямс, Боли, Маккенна, Лоди (Оре, 65), Фройлер (Данило, 64), Скарпа (Ҳеммонд, 86), Мангаля, Серриж (Осонг, 86), Дэннис, Жонсон (Майтен, 64).
Огоҳлантиришлар: Фред (34), Серриж (45), Каземиро (68).