Николо Заниоло “Рома”ни судга бериши мумкин.
Рома Пресс нашрининг хабар беришича, футболчи ва унинг атрофидагилар Заниолонинг мавсум охирига қадар таркибдан четлатилгани бўйича судга мурожаат қилмоқчи. Бунга сабаб клуб унинг трансферини амалга ошириш учун “тазйиқ ва босим ўтказган“.
Кутилганидек, Николо “Рома”нинг рухсатисиз бир кунлик машғулотларни ўтказиб юборган бўлса-да, индивидуал машқларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, январдаги трансфер ойнасида Заниоло “Рома”дан ўзини трансферга қўйишни сўраган эди. Бироқ футболчига фақатгина “Борнмут” клуби қизиқиш билдирди. Ушбу таклифни қабул қилган “Рома” ярим ҳимоячига ультиматум қўйди — ё у инглиз клубига ўтишга рози бўлиши керак ёки 2024 йилнинг ёзига қадар (шартномаси якунигача) таркибдан четлатилиши керак.
Николо АПЛ клубига ўтишга рози бўлмади ва “Рома” уни четлатди. 30 январь куни футболчи “Борнмут”га ўтишга рози бўлганда эса англияликлар қишда кўп харажатлар қилгани учун уни харид қилишдан воз кечди.
Изоҳ (0)