Германия Кубоги. “Бавария” сафарда рақибини тор-мор этди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқди
Футбол бўйича Германия Кубогининг 1/8 финал баҳсида “Бавария” 1 февраль, чоршанба куни “Майнц” билан баҳс олиб борди.

Учрашувда “Бавария” 4:0 ҳисобида зафар қучди. Myунхенликлар таркибида Эрик Шупо-Мотинг, Жамал Мусиала, Лерой Сане ва Альфонсо Дэвислар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қайд этиб ўтиш жоиз, 86-дақиқада “Майнц” аъзоси Александр Ҳак қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа Юлиан Нагелсманн шогирдлари 1/4 финал босқичига йўл олди.
Германия Кубоги
1/8 финал
1 февраль, чоршанба
“Майнц” — “Бавария” 0:4
Голлар: 0:1 – 17 Шупо-Мотинг, 0:2 – 30 Мусиала, 0:3 – 44 Сане, 0:4 – 83 Дэвис.
“Майнц”: Дамен, Видмер (да Кошта, 40), Фернандеш, Ханче-Олсен, Каси, Аарон Мартин (Ҳак, 46), Кор, Баррейро (Ли Чже Сон, 46), Баркок, Штах (Ингварцен, 66), Ажорк (Онисиво, 67).
“Бавария”: Зоммер, Жоау Канселу (Дэвис, 71), Упамекано (Блинд, 64), Павар, де Лигт, Киммих, Шупо-Мотинг (Гнабри, 79), Myуллер (Гравенберх, 64), Сане (Горетцка, 71), Мусиала, Коман.
Огоҳлантиришлар: Видмер (24), Myуллер (38), Ҳак (49).
Четлатиш: Ҳак (86).