• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШдаги бошланғич мактабда 26 кишини ўлдирган ўсмир, Ўзбекистон ССРга тегишли самолёт ҳалокати ва Тан империясида «Ширин шудринг фитнаси». Кун хронологиясида 14 декабрь

    15 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан АҚШдаги бошланғич мактабда отишма уюштирган ўсмир, Ўзбекистон ССРга қарашли самолёт ҳалокати ва Тан империясида «Ширин шудринг фитнаси»га оид фактлар ўрин олган.

    АҚШдаги бошланғич мактабда отишма

    Бундан 10 йил олдин 14 декабрь куни Коннектикут штатининг Нютаун шаҳрида 20 ёшли Адам Ланза ўз уйида онасини ўлдирган, кейин эса Сенди Хук бошланғич мактабида отишма уюштириб, 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган ва ўз жонига қасд қилганди.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Камуфляж ва зирҳли нимча кийиб олиб милтиқ билан қуролланган мерган мактаб биносига бостириб кирганида қўриқчи барчани хавфдан огоҳлантиришга улгурган. Кўплаб ўқитувчилар синфхоналардаги эшикларни ёпган ва болалар ҳамда ўзларини ҳимоялашга муваффақ бўлган. Ходимлардан бири овозли огоҳлантириш тизимини ёқиб, овоз кучайтиргич орқали янграган отишма товушлари бошқаларга ҳам етиб борган.

    Отишма бошланган пайтда мактаб биносида 600 киши бўлган. 911 га биринчи қўнғироқ соат 09:30 да келиб тушган, ўқ овозлари эса 10:30 бориб тинган.

    Ҳалок бўлган 26 нафар қурбоннинг 20 нафари — болалар: 6-7 ёш оралиғидаги 12 нафар қиз ва 8 нафар бола. Коннектикут штати суд тиббиёт экспертизаси раҳбари Уэйн Карвернинг сўзларига кўра, ҳар бир қурбоннинг учтадан 11 тагача жароҳати бўлган.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Мактаб маъмурияти вакилининг айтишича, фожиадан бир кун олдин Ланза мактабдаги тўрт нафар ходим билан тортишиб қолган бўлиб, уларнинг бири — аёл ўқитувчигина оёғидан яраланиб, омон қолган. Ўқитувчилардан бири болаларни ҳимоя қилиш вақтида ҳалок бўлган, унинг ҳамкасби эса жиноятчига қаршилик кўрсатишга уринган. Қурбонлар орасида мактаб директори ҳам бор эди.

    Аҳолиси 27 минг киши бўлган Нютаундаги ҳодиса шу қадар даҳшатли эдики, қутқарув операциясига жалб этилган айримларнинг ўзларига тиббий ва психологик ёрдам керак бўлган. АҚШда эълон қилинган мотам сабаб барча давлат байроқлари тўрт кунга тушириб қўйилган.

    Тергов давомида мерганнинг ёнида учта пистолет бўлгани аниқланган, бироқ у ўқувчиларни 5,56 калибрли Бушмастер яримавтоматидан отган. Унинг ўқдонида бир неча юз патрон бўлган.

    Ланзанинг оиласи Нютауннинг General Electric, Pepsi ва IBM компанияларининг ходимлари яшайдиган нуфузли даҳада истиқомат қилган. Отаси 2008 йилда ажрашиб кетган ва оилани тарк этган. Адамнинг 24 ёшли акаси Райан Ланза терговга укаси билан охирги икки йилдан бери гаплашмаганини маълум қилган.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Мерганнинг уйини тинтув қилиш вақтида улар кўплаб ўқотар қуроллар ва учта самурайлар қиличига дуч келган. Пистолетлар ва милтиқлар онаси Нэнси Ланза номига расмийлаштирилган бўлиб, у нишонларга ўқ отиш билан қизиққан ва ўғлини ҳам бир неча бор тирларга олиб борган.

    Полициячилар жиноятчининг буюмлари орасидан узунлиги 2,2 метр, эни эса 1,2 метрни ташкил этувчи жадвалга дуч келган — у ўтмишда содир этилган оммавий қотилликларга бағишланган бўлиб, қотиллар исми, қурбонлар сони ва жиноят қуроллари тури келтирилган.

    Адам Ланза расман «Аспергер синдроми» — аутизмнинг енгил шаклидан азият чеккан. Қотилнинг организмидан алкоголь, тақиқланган гиёҳвандлик ёки дори воситалари излари топилмаган. Қотилнинг уйидан айрим тиббий, руҳий ҳужжатлар ва рецептлар аниқланган.

    2013 йил 5 декабрь куни 911 хизматига фавқулодда ҳолат вақтида амалга оширилган қўнғироқ ёзуви эълон қилинган. ФҚБ протоколлар, суратлар ва телефон қўнғироқларини ўз ичига олган бир неча минг варақдан иборат иш ҳужжатларини эълон қилган.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Сенди Хук мактаби ёпилган, барча иштирокчилар Нютаундан 11 километр узоқликда жойлашган Монро шаҳридаги ўрта мактабга ўқишга юборилган. Ўқувчиларнинг ота-оналари мактабни бузиб ташлаш ва ўрнига янгисини қуриш лозим деган қарорга келган — 2013 йил 6 октябрь куни ўтказилган референдумда 4504 киши бузилишни ёқлаган бўлса, 558 киши унга қарши овоз берган. Федерал ғазначиликдан янги бино қурилишига 50 миллион доллар ажратилган.

    Коннектикутдаги отишма замонавий АҚШ тарихидаги энг қонли қирғинлардан бирига айланган ва кенг жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарган. Ушбу воқеадан кейин мамлакат президенти Барак Обама Конгрессни қурол хариди ва савдоси тартибини мураккаблаштирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқаришга чақирган.

    Президентнинг Демократлар партиясидан бўлган тарафдорлари қонунчиликка автоматик жанговар қуролларни сотишни тақиқлаш бўйича ўзгартиришни таклиф этган. Аммо Сенат қонун лойиҳасини Конституциянинг 2-ўзгартиришини (фуқароларнинг қурол олиб юриш ҳуқуқи) бузиши сабаб рад этган.

    Қурбонларнинг оилалари фуқаролик даъволарини тартибга солиш доирасида 94 минг доллардан компенсация олган.

    Ўзбекистонда ССРга тегишли самолёт ҳалокати

    1942 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳри яқинида Ўзбекистон ССР Фуқаролик ҳаво флоти бош бошқармасининг «АНТ-20бис» самолёти ҳалокатга учраганди. Фожиа оқибатида ҳаво кемасининг бортида бўлган барча йўловчи ва экипаж аъзолари — жами 36 киши ҳалок бўлган.

    Фото: «Авиару.рф»

    Фото: «Авиару.рф»

    Ўзбекистон ССР Фуқаролик ҳаво флоти бош бошқармасининг «АНТ-20бис» самолёти экипажи Урганч—Туркманобод—Тошкент йўналиши бўйича қайтиш рейисини амалга ошираётган бўлган. Соат 11:40 да Туркманободдан ҳавога кўтарилган вақтда самолётда 26 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бор эди. Умумий тижорий оғирлик 5523 килограммни ташкил этган ва бу белгиланган чегарадан ортиқча бўлмаган. Туркманобод—Тошкент йўналиши бўйича об-ҳаво парвоз учун яроқли эди. Самолётнинг эҳтиёт қисмларида нуқсоқлар кузатилмаган.

    Соат 13:50 да 500 метр горизонтал парвоз вақтида самолёт ўртача айланишда ишлаётган моторлари билан пастлай бошлаган. Пастлаш аввалига секин эди, кейин эса оғиш бурчаги ортган ва бу тўхтамаган. Самолёт 80 даража бурчак остида Қозоғистон ССРнинг Жанубий Қозоғистон вилоятидан 3 километр, Тошкент шаҳридан эса 86 километр жануби-ғарбий ҳудудга бориб қулаган. Бортда бўлган барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Ҳодиса жойида самолёт бўлаклари билан тўлган ўра ҳосил бўлган.

    Ер билан тўқнашув оқибатида ҳаво кемасининг моторлари 5 метр чуқурликка кириб кетган. Ёнилғи баклари эса портлаган, бироқ ёнғин юз бермаган. Учувчилар кабинасидан иккинчи учувчи жасади ва йўловчи сифатида кетаётган Ўзбекистон Фуқаролик ҳаво флоти бош бошқармаси учувчиси Козловнинг жасадлари топилган. Кема командирининг жасади бўлаклари учувчилар кабинасида бўлмаган. Йўловчилар орасида бутунлай ёниб кетган, жароҳат даражаси унинг шахсига ойдинлик киритишга имкон бермайдиган даражада инсон жасади топилган, бироқ унинг ёнида самолёт командирининг гувоҳномаси бўлган.

    Шундай қилиб, кема командири самолёт бошарувини йўловчи Козловга топширган. У учувчи бўлса-да, бу турдаги самолётларни бошқаришда тажрибасиз эди. Командир эса иккинчи учувчига ишонган ҳолда кабинадан чиқиб кетган — у бу каби ишларни олдинги парвозларда ҳам бир неча бор такрорлаган. Козлов тасодифан ёки самолётнинг оғиш бурчаг барқарорлаштиргичига бўлган реакциясини кўриш учун командир ўриндиғи тирсаги остидаги электрон кўтарилувчи барқарорлаштиргичнинг механизмини босиб юборган. Натижада у максимал ижобий оғишни юзага келтирган.

    Фото: «Авиару.рф»

    Фото: «Авиару.рф»

    Парвоз пайтида барқорлаштиргичнинг максимал мусбат бурчакка ўтиши муқаррар равишда самолётнинг шўнғишга ўтишига олиб келади, чунки барқарорлаштиргичнинг бу ҳолатида самолётни руллар билан текис парвоз режимида ушлаб туриш мумкин эмас.

    Козлов барқарорлаштиргич механизмни ўз вақтида ўчиришга улгурмаган, боиси у мазкур механизм бошқаруви тўғрисида етарлича тасаввурга эга эмасди.

    Иккинчи учувчида ҳам барқарорлаштиргични бошқариш механизмини ўчиришга имкон бўлмаган. Бунинг учун у ўрнидан туришига тўғри келган, бу эса янада кўпроқ вақт кетишига олиб келарди. Натижада самолёт шундай катта бурчак даражада оғганки, уни чиқариш имконсиз бўлиб қолган.

    Гувоҳлар кўрсатмасида келтирилишича, кема командири олдин ҳам Тошкент—Туркманобод—Ургач йўналишида йўловчи сифатида учган Козловга самолётни бошқаришга рухсат берган.

    Тан империясида «Ширин шудринг фитнаси»

    Хитойда ҳарам оғалари давлатдаги муҳим позицияларни эгаллаган, ҳатто ғазнани назорат қилган ва ҳарбий операцияларда иштирок этган. 817 йилда ҳарам оғалари ўзларига маъқул бўлмаган ҳукмдорни ўлдирган, 835 йилда эса император Вен Сзун юқори мартабалари бундай шахсларга қарши фитна уюштиришга уринган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Хитой императорлари саройида ҳарам оғалари кўплаб функцияларни бажарган. Улар ҳукмрон оиланинг аъзоларига хизмат қилган ва уларнинг болаларини тарбиялаган, сарой ҳаётини ташкиллаштирган ва муҳим хўжалик ишлари бўйича қарорлар қабул қилган. Бундан ташқари ҳарам оғалари солиқ йиғиш ва қурол ишлаб чиқаришни назорат қилган. Тан империясида улар маслаҳатчи орган шакллантириб, ўзларига кенг ваколатларни тақдим этган.

    VIII аср охирларида ҳарам оғалари назоратида улкан армия тўпланган. Император Вен Сзун бу каби амалдорларнинг ҳукмронлигига қарши курашган. У суд маросимларини аввалгидан анча камтарлаштирган ва кўплаб таниқли мартабали амалдорларни ишдан олган. Вен Сзуннинг саройда ғазна пуллари ўғирланишига чек қўйишга бўлган уриниши кўплаб қўл остидагиларда норозилик келтириб чиқарган. Ҳарам оғалари молиявий оқимларни назорат қилиб келган, порахўр сифатида танилган эди. Бундан ташқари, ҳукмдорнинг уларнинг билан шахсий адовати бўлган — ҳарам оғалари унинг акаси, император Сзин Сзунни ўлдирган эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ҳарам ходимлари икки тўдага бўлинган: Вен Сзун улардан бирининг бошлиғи билан муносабатларни яхшилаб иккинчи гуруҳ раҳбарини ўлдиришни режалаштирган. Шундан кейин император муҳим лавозимларда ўтирган алоҳида ҳарам ходимларини йўқотишни ташкиллаштирган. У ўз рақибларини оммавий равишда ўлдириш бўйича қулай вазиятни кутган. Эрталабки қабулларнинг бирида унга яхши белги ҳақида хабар беришади — гўёки сарой яқинидаги анор дарахтида ширин шудринг пайдо бўлган эмуш. Вен Сзун ҳарам ходимларига ушбу табиат ҳодисасини ўрганиш учун кўчага чиқишни буюради. Боғда эса уни фитначилар кутиб турарди. Ҳарам ходимлари уларнинг борлигини пайқаб қолиб, қочиш билан қутулиб қолган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Императорнинг иттифоқчилари оммавий қатл этилган, айрим манбаларда келтирилишича, омадсиз якунланган «ширин шудринг фитнаси» минглаб инсонлар ўлимига олиб келган. Бундан ташқари, ҳарам оғалари ҳукмдорни ўз ўғли ва меросхўри Ли Юнни қатл этишга мажбурлаган. Ҳарбий губернаторлар ҳокимияти кучайган, мамлакатнинг турли нуқталарида исёнлар бошланган. 907 йилда Ли сулоласининг сўнгги императори ҳукмронлиги якунланган.

    Саройдаги ҳарам оғаларининг таъсир доираси вақт ўтган сари ортиб борган. XIV асрдан бошлаб улар ҳам дипломатик хизматларга жалб этилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССРдан қочиш учун 100 км сузган океанолог, Саддам Ҳусайннинг қўлга олиниши ва Перуда 6 минг инсон ўлимига сабаб бўлган кўл. Кун хронологиясида 13 декабрь

    14.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   48272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш учун зарур бўлган ОАВ қонунини қабул қилди

    13.12.2022, 23:55

    Исроилда қорнида эмбрионлар бўлган чақалоқ туғилди

    13.12.2022, 22:47

    «Гавайининг сўнгги маликаси» 97 ёшида вафот этди. Унинг бойлиги 215 млн долларни ташкил қилган

    13.12.2022, 21:52

    Исроилда ўзбекистонлик 37 ёшли аёл қўлга олинди

    13.12.2022, 21:36

    Зеленский қишда ҳал қилиниши керак бўлган олтита муаммони айтди

    13.12.2022, 20:56

    Байден болалар велосипедини ҳайдамоқчи бўлиб, уни синдириб қўйди (видео)

    13.12.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.