Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 78,98 сўмга кўтарилиб, 12 778,12 сўм бўлди;
- евро 83,40 сўмга ошиб, 14 931,23 сўм бўлди;
- рубль 1,85 сўмга кўтарилиб, 164,01 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 699,14 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)