Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган супероғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов рўйхатдан жой олди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов супероғир вазн тоифасида жанг қиладиган боксчилар орасида 12-ўринни эгаллаган. Қолган вазн тоифаларида иштирок этаётган бошқа ўзбекистонлик профессионал боксчилар эса IBF рейтингида қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 июль куни АҚШнинг машҳур Madison Square Garden аренасида ўтказади. Унга рақиб сифатида италиялик 36 ёшли боксчи Жанмарко Кардило қарши тушади.
Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Шулардан 14 тасида рақибларини нокаут билан мағлуб этган, 1 баҳсда эса очколар ҳисобига ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)