Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиянинг McCue Jury & Partners юридик фирмаси украиналиклар номидан «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва унинг асосчиси Евгений Пригожинга қарши Лондон олий судига даъво киритаётганини маълум қилди, у гуруҳнинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Иш краудфандинг ҳисобидан молиялаштирилади. Фирма сайтида айтилишича, у Украинадаги низо билан боғлиқ бир нечта ишларда қатнашмоқда.

Евгений Пригожин

Евгений Пригожин
Фото: «ТАСС»

Компания фикрича, «Вагнер» активлари Украинада унинг аъзолари томонидан амалга оширилган жиноятлар қурбонларига товон пули тўлаш учун ишлатилиши мумкин.

Inews нашри ёзишича, жараённи украиналик мансабдорлар ва Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, фирма худди шундай суд ишини АҚШда ҳам бошлашни режалаштирмоқда.

«Конкорд» компанияси эгаси бўлган Пригожин 2016 йилдан буён АҚШ, 2020 йилдан буён эса Евроиттифоқ санкциялари остидадир. Вашингтонда у Интернет тадқиқотлари агентлиги (троллар фабрикаси) ва «Вагнер»ни назорат қилишда айбланган.

У «Вагнер»га алоқадорлигини кўп марта рад этган ва бундай айбловлар сабабли судлашган, аммо 2022 йил сентябрида у «Вагнер» асосчиси эканини маълум қилди. Ташкилотни 2014 йилда, унинг сўзларига кўра, «Донбассда рус халқига нисбатан геноцид» бошланган вақтда тузган.

Вагнер гуруҳи ўзи қандай гуруҳ?

Вагнер гуруҳи биринчи марта Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва Россиянинг Қримни эгаллаб олишида муҳим роль ўйнаган эди. Унга махсус топшириқли бўлинма собиқ жангчиси Дмитрий Валерьевич Уткин асос солган деб ҳисобланади, у гуруҳга Гитлернинг севимли композитори Ричард Вагнернинг номини берган.

Кўплаб Ғарб ОАВлари Вагнер гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди