• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик йигит томонидан яратилган биринчи интернет вируси, «ҳақиқий эркаклар ўйини» — хоккейда ниқоб пайдо бўлиши ва Вьетнам биринчи президентининг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 ноябрь

    2 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан дунёда америкалик аспирант томонидан интернет тармоғи учун яратилган биринчи вирус, хоккей ниқобини ўйлаб топган дарвозабон ҳамда Вьетнам биринчи президентининг ўлдирилишига оид фактлар ўрин олган.

    «Ҳеч ким нима бўлаётганини тушунмасди». Минглаб компьютерларни фалажлаб, интернетни ўзгартириб юборган америкалик талаба

    1988 йил 2 ноябрь куни Роберт Моррис томонидан яратилган «қуртлар» (worm) биринчи марта Массачусетс технология институтида аниқланганди. Ўша йилнинг кузида Kornell университети аспиранти Роберт Теппен Моррис ўз даври учун ҳали номаълум бўлган, фақат академик ва ҳукумат доирасидаги инсонлар фойдалана олган интернетни ўрганишга киришган. Тармоқ кўламини англашга ҳаракат қилган ёш дастурчи тарихдаги биринчи «тармоқ қурти»ни яратади. Аспирант томонидан яратилган вирус АҚШда компьютер фирибгарлиги бўйича ўтказилган биринчи суд жараёни ҳамдир.

    Фото: Getty Images

    Гарвард университети битирувчиси ва Kornell университетининг аспиранти бўлган 23 ёшли Роберт Морриснинг «қуртлари» ҳақиқатан кенг кўламда тарқалган. Вирус 6 мингта интернет-тугуни ишини фалаж ҳолатга келтирган, бу вақтда уларнинг умумий сони 60 мингга яқинни ташкил этган, холос. АҚШ Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, вирус компьютерлар тармоғига уланган 10 фоиз қурилмаларга зарар етказган.

    Ўн минглаб қурилмалар ишдан чиққач, Қўшма Штатларда ҳақиқий ваҳима бошланган. Морриснинг «қуртлари» олимлар, дастурчилар, талабалар ва амалдорларнинг эътиборини ўзига тортган. «Нима бўлаётганини тушунмаганимиз учун ҳамма саросимада эдик. Бу АҚШга қарши ҳарбий ҳужум деган тахминлар ҳам янграганди», — дея эслайди The New York Times журналисти Жон Макрофф. Охир-оқибат Беркли институтига мамлакатнинг энг яхши мутахассислари жалб этилади: уларга зарарли вирус оқибатларини бартараф этиш топшириғи қўйилганди.

    Фото: Getty Images

    1980 йилларда асосан ARPANET’дан фойдаланилган — бу АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқотлар агентлиги (DARPA) томонидан 1969 йилда яратилган бутунжаҳон интернет тўри муқобили эди. Тармоқдан асосан илмий арбоблар ва ҳукумат шахслари фойдаланган. У вақтларда кибержиноятчилик ҳақида ҳеч ким ўйламаган — улар онлайн ҳолатда бўлиш хавф туғдириши мумкинлигини тушунмаган ҳам.

    Ўз даврининг онлайн оламини бузган Моррис тақдир тақозоси билан кибержиноятчига айланган. Аслида у кимгадир зарар етказиш ёки пул ишлаш ниятида бўлмаган. Унинг ягона мақсади илмий қизиқиш — дастурчи вирусни тажриба лойиҳаси сифатида ўйлаб топган.

    Фото: Getty Images

    Морриснинг «қуртлари» мураккаб дастур бўлиб, у мустақил равишда тармоқ бўйлаб тарқалиши ва ўзини ўчиришга бўлган уринишларга қаршилик кўрсатиши мумкин эди. Вирус аввал бошида қурилмаларга зарар етказишда дастурлаштирилмаган бўлса-да, унда хатолик юз берган. Бунинг оқибатида компьютерлар дастурларни ўн марталаб қайта ишга туширган, натижада серверларга юклама ортиб кетиб, уларни ишдан чиқарган.

    Кўпчилик Моррис дастурни ёзиш имконини берган ушбу чуқур технологик билимни отасидан олган деб ҳисоблаган — катта Роберт Моррис Миллий хавфсизлик агентлиги ходими бўлган ва федерал ҳукуматда IT-хавфсизлик бўйича бўлинмага раҳбарлик қилган.

    «Қурт» тармоқдаги нуқсондан фойдаланган: биринчидан, ўша вақтда машҳур бўлган Finger ва Sendmail сервислари масофадан туриб компьютерда кодни ишга тушира олган. Иккинчидан, агар берилган вариант тўғри келмаса, «қурт» консолга масофавий администрация орқали уланишга уринган. Бунинг учун вирус паролни мустақил танлаши керак бўлган. Бу Морриснинг дастури учун жиддий қийинчилик туғдирмаган: кўплаб пароллар фойдаланувчиларнинг исмларига мос келган ёки ўша ҳарфларнинг қайта тартиби кўринишида ёзилган. Бундан ташқари, 400 та сўздан иборат луғат ёрдамида кўплаб пароллар осонликча бузилган.

    Қурилмага кирган вирус ўз номини ўзгартирган, вақтинчалик файлларни ўчириб ташлаган ва хотирадаги маълумотларни шифрлаган — буларнинг барчаси унинг аниқланишига қаршилик кўрсатган. Натижада вирус ARPANET тармоқ трафигининг ортиб кетишига сабаб бўлган, уни тўхтатишнинг ягона йўли компьютерни тармоқдан узиш эди.

    Тадқиқотчилар жамоаси «қурт»ни ўрганишга ва унинг оқибатларини бартараф этишга киришган. Шу билан бирга, вируснинг ортида ким тургани борасидаги масала кун тартибидан ўрин олган. Морриснинг ўзи минглаб компьютерлар ишдан чиқишини кутмаган. Тез орада дастурчи икки нафар дўсти билан боғланган ва ўз ихтироси назоратдан чиқиб кетганини айтган.

    Моррис дўстларидан биридан аноним равишда қисқа узр сўраб, зарарли дастурни ўчириш бўйича қўлланмани эълон қилишни сўраган. Бироқ дастурчининг қўлланмаси ўз манзилига етиб бора олмаган — тармоқ олдингидек ишламасди. Шу куни кечаси The New York Times таҳририятига Морриснинг иккинчи дўстидан аноним қўнғироқ келиб тушади.

    Йигит журналистларга «қурт»нинг муаллифи ким эканини билишини айтади. У зарарли дастур қасддан эмас, балки дастурлашдаги хатолик сабаб тарқалиб кетганини билдирган. Суҳбат давомида Морриснинг дўсти тасодифан унинг исм-шарифи бош ҳарфларини айтиб юборади — RTМ.

    Фото: Getty Images

    Ушбу маълумотдан фойдаланган нашриёт тарихдаги биринчи кибержиноятчи кимлигини аниқлайди ва у Kornell университетининг 23 ёшли аспиранти Роберт Теппен Моррис эканини маълум қилади.

    Морриснинг жиноятидан икки йил олдин Конгресс компьютер фирибгарлиги тўғрисидаги қонунни қабул қилганди. 1989 йилда прокурорлар дастурчига айблов эълон қилади. Кейинги йилда эса суд ҳайъати аъзолари уни айбдор деб топади. Моррис 1986 йилги қонун бўйича судланган биринчи инсонга айланган. Бироқ у қамоқ жазосидан қутулиб қолган: бунинг ўрнида йигит жаримага ва 400 соат жамоатчилик ишларига тортилган.

    Фото: Getty Images

    Хоккейни ҳимоя шлемида ўйнашни жорий этган «Монреаль»нинг афсонавий дарвозабони

    Замонавий хоккей дарвозабонини ҳимоя ниқобисиз тасаввур этиш қийин. Голкипернинг шлеми мажбурий атрибутга айланганига анча бўлибгина қолмай, усиз ҳар қандай профессионал лигада ўйнаш тақиқланган. Бироқ 63 йил олдин Миллий хоккей лигасида (NXЛ) ўйин вақтида юзни бирор нарса билан ҳимоялашга бемаънилик сифатида қаралган. Бу оддий қабул қилинибгина қолмай, балки қўрқоқлик белгиси ҳам ҳисобланган, 50 йилларнинг идеал дарвозабони юзлари чандиқларга тўла Терри Савчук бўлган.

    Жак Плант

    Жак Плант
    Фото: Getty Images

    Таъкидлаш керакки, узоқ вақт давомида дарвозабон шлемига ҳеч қандай талаб бўлмаган. Ўйинчиларнинг клюшкаси тўғри бўлгани боис шайба камдан кам ҳолатда муз юзасидан кўтарилган ва дарвозабон юзига тегиб кетиши амримаҳол эди. Аммо хоккей ривожланган, кийим-кечаклари билан бирга, шайбаларни улоқтириш тезлиги ва баландлиги ошган, дарвозабон боши эса ҳимоясизлигича қолаверган. Улар ҳар бир ўйинга ҳаётини ўртага қўйиш билан тушган, бироқ ҳеч нарсани ўзгартира олишмаган — чунки ўйин қоидаси шундай эди.

    Энг кучли ва эскирган ҳар қандай аксиомани ҳам кучли новатор ўзгартира олади. Жак Плант 1960 йиллардаги шу каби инсонлардан бири эди. 1959 йил 2 ноябрь кунги учрашувда рақиб томонидан узатилган шайба бурнига жиддий шикаст етказгач, у майдонга ҳимоя ниқобида тушади.

    Жак Плант 1929 йил 17 январда Квебек провинциясидаги Нотр-Дам-дю-Мон-Кармел номли шаҳарчада дунёга келган. У тўрт ёшидан хоккей ўйнашни бошлаган — дарвозабон позициясида муваффақиятга эришган. Жак 18 ёшида «Квебек Ситаделс» ёшлар жамоасидан ўрин олиб, эътиборга тушади: иқтидорли ва ностандарт дарвозабон хизматига «Рейнжерс» ва «Монреаль» қизиқиш билдиради. Плант ҳақиқий канадалик сифатида «Монреаль»ни танлайди.

    Фото: Getty Images

    Жак Плант NXЛъдаги карьераси энди бошланган вақтлардаёқ ҳимоя ниқобидан фойдаланиб келган, аммо фақат машғулотларда Плантга ўйинда ниқобдан фойдаланишни «Монреаль» мураббийи Гектор Блейк тақиқлаган, у голкипер уни тақса, майдончани яхши кўра олмайди деб ҳисоблаган.

    «Ягона сабаб чандиқлар сони эди. ‘Монреаль Каннадиэнсъда биринчи йил ўйнаганимда Берт Олмстид томонидан отилган шайба ўнг жағимни синдирган. Кейинги йил чап жағим синди. Шундан кейин тўрт марта бурним, чаноқ суякларим синди, майда жароҳатларни ҳисобга олмаяпман. Ниқоб бу каби жароҳатларнинг аксариятини қайтариши керак эди. Бундай хулосага келганимдан сўнг, унинг конструкцияси устида ишлай бошладим. Бу тахминан 1956 йил эди. Уч йил давомида ишладим ва шиша тола ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи танишим ёрдамида ниқоб намунасини тайёрлашга муваффақ бўлдим», — дея эслайди Плант.

    Плант узоқ вақт мураббийининг чизиғидан чиқмай ниқобсиз ўйнайди, бироқ 1959 йилги ўйинда унинг сабр косаси тўлганди. «Рейнжерс» ҳужумчиси Энди Басгейт улоқтирган шайба дарвозабоннинг бурнига келиб тегади, у майдончани фавқулодда тарк этишга мажбур бўлади. У вақтларда жамоа таркибида захира дарвозабон бўлмаган, шу боис дарвозани оддий ўйинчилар ёки умуман стадион ходими ҳимоя қилиши керак эди. «Рейнжерс» бу ўйинда мезмон эди ва «Монреаль»га яхшироқ номзод бериши даргумон бўлган. Кўп ўтмай Плант майдонга қайтади, бироқ ниқобда!

    Фото: Getty Images

    Tribuna ҳайратдан қотиб қолади, Гектор Блейкс эса норозилигини билдиради, бироқ «Монреаль» етакчисининг бошқа танлови йўқ эди ва у тўғри қарор қабул қилади. «Монреаль» Жакнинг ёрдамида меҳмонда 3:1 ҳисобда ғалаба қозонади.

    Плант ниқоб яхши ўйин учун халақит бермаслигини исботлаган, аммо аввалига у Блейк билан юзи тузалгач, ниқобни ечишга келишиб олган. Шундай бўлса-да, қайсар Плант ўйинларга ниқобда тушишда давом этаверган. Жак консерватив мухлисларга ниқоб голкипернинг имкониятларини ҳеч қанақа чекламаслигини, аксинча, юзини ўйлайвермай фақат шайбага диққатини қаратишини исботлаб берган.

    Вьетнам биринчи президентининг ўлдирилиши

    Бундан 59 йил олдин Вьетнамнинг биринчи президенти Нго Дин Зем давлат тўнтариши оқибатида ҳибсга олинган ва укаси билан бирга ўлдирилган эди.

    Фото: Wikipedia

    Зем сиёсий карьерасини 1954 йилда, Вьетнам императори Бао Дай уни бош вазир этиб тайинлаганда бошлаган. Бу вақтда Франция иттифоқи томонидан тор-мор келтирилган давлат Женева конференцияси қарорига мувофиқ икки қисмга ажратилган эди. 1956 йилда сайловлар ўтказиш ва бирлашган миллат ҳукуматини тузиш режа қилинган. Бу вақтда келиб Зем ва Бао Дай ҳокимият учун курашни бошлаган. Император Земни ёқтирмаган, аммо у ёрдамида АҚШни жалб эта олишига умид қилиб танлаган. Зем 1955 йилнинг октябрида, Жанубий Вьетнам республикага айланиши борасидаги референдум ўтказилишини белгилаганида вазият кескинлашган. Зем референдум натижаларини сохталаштирган, ғалаба қозонган ва ўзини янги тузилган Вьетнам республикасининг президенти деб эълон қилган.

    Зем бирлашув бўйича сайловлар ўтказишдан бош тортган, бунга у Вьетнам Женева битимига имзо қўймаганини асос қилиб кўрсатган. У мамлакат устидан ўзининг деспотик ва непотистик бошқарувини мустаҳкамлашга киришган. Конституция Земга қонун кучи билан фармон чиқариш ва ўзбошимчалик билан фавқулодда ваколатлар бериш ҳуқуқини тақдим этган. Минглаб диссидентлар, коммунистлар ва миллатчилар қамоқхоналарга ташланган ва қатл этилган. Сайловлар мунтазам сохталаштирилган. Мухолифат ўлим жазоси билан қўрқитилган.

    Фото: Wikipedia

    Зем миллатни ўз ака-укалари ва қариндошлари ёрдамида назоратда ушлаб турган. Уни ағдариш бўйича иккита уриниш муваффақиятсиз якунланган. 1960 йили мамлакатда бош кўтарган парашютчилар исёни бостирилган. 1962 йилда Вьетнам Ҳарбий-ҳаво кучларининг икки учувчиси президент саройига бомба ташлаган, аммо Земга портлашда ҳеч қандай жароҳат етмаган.

    1963 йил 1 ноябрь куни генераллар Дунг Ван Мин (президентнинг ҳарбий маслаҳатчиси) ва Чан Ван Дон (армия штаби бошлиғи) Земга қарши давлат тўнтаришига бошчилик қилади. Исёнчилар юқори режим офицерларини йўқ қилиш бўйича пухта режани ишлаб чиқарди. Президент ўзига содиқ деб ҳисоблаган генерал Дин ҳам исёнчилар тарафида эканини билмаган. Давлат раҳбари тўнтаришга уриниш режасидан хабардор бўлган, бунга қарши у «Браво» номи остида аксилтўнтариш устида иш олиб борган. Улар ёлғондан қўзғолон бошлаши, шундан кейин у бостирилиши керак эди.

    Генераллар Мин ва Дон юқори лавозимли офицерларни муаммоли масалаларни ҳал этиш баҳонасида йиғилишга чақиради. Мажлисда тўнтариш бошлангани эълон қилинади. Кам сонли офицерлар, жумладан, махсус кучлар бошлиғи Тунг фитнага қўшилишдан бош тортади. Кейинроқ Тунг босим остида ўз кучларига таслим бўлишни буюради. Тўнтариш осон кечган, чунки исёнчилар Сайгондаги асосий объектларни эгаллаган ва йўлларни ёпиб қўйганди. Фақатгина саройни ҳимоя қилувчи президент гвардияси қолган. Исёнчилар ҳукумат ва армия биноларига ҳужум қилиб эгаллаган, аммо Зем ўз хоҳиши билан истеъфога кетишига умид қилиб, саройга бостириб кирмаганди. Зем ҳокимиятни топшириш таклифини рад этади.

    2 ноябрь тонгида Зем таслим бўлади. Исёнчи офицерлар Зем ва унинг укасига мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетишни ваъда қилади. Соат 06:00 офицерлар Олий қўмондонлик штаб-квартирасида йиғилиш ўтказиб, ака-укалар тақдирини муҳокама қилади. Тўпланган ҳарбийларнинг аксарияти президентни сургун қилиш таклифини маъқуллаган, Зем давридаги собиқ полиция бошлиғи генерал Ле эса уни қатл этиш керак, деган. Йиғилишда расман овоз бериш жараёни ўтказилмаган ва камчилик Лени қўллаб-қувватлаган.

    Фото: Wikipedia

    Мин ва Дон тўнтаришда иштирок этган АҚШ армияси МРБ офицери Люсен Koneйн ака-укаларни мамлакатдан олиб чиқиш учун самолёт сўраган. Тўнтаришдан икки кун олдин АҚШнинг Жанубий Вьетнамдаги элчиси Генри Кебот Вашингтонни исёнчилар шу каби талабни билдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Мазкур талаб Кеннеди администрациясини қийин аҳволга солиб қўйган, чунки очиқдан очиқ самолёт тақдим этиш АҚШнинг тўнтаришга алоқадорлигини кўрсатиб қўярди.

    Таслим бўлган президент ва унинг укаси ҳибсга олиниб, конвой машинасига ўтқизилган. Орқа ўриндиқда қўриқчилар офицери ҳам бўлган. Конвой темир йўл кесишмасида тўхтаган. Тергов маълумотларига кўра, ака-укалар шу ерда автоматдан отиб ташланган.

    Фото: Wikipedia

    «Бирлашган бош қўмондонлик штаби томон йўлга чиққанимизда Зем тинч ўтирарди, бироқ Ню ва капитан Нун бир-бирини ҳақорат қилишга тушди. Уларнинг қай бири биринчи бошлаганини билмайман. Вазият ёмонлашди. Олдинлари Нюни ёмон кўрган капитан ҳиссиётларга берилди», — дейди машина ичида бўлган гувоҳлардан бири.

    Машина темир йўлга етгач, Нун Нюга пичоқ билан ташланиб қолган ва унга 15-20 марта санчиб олган. Ғазабга тўлиб Земга ўгирилган ва револверидан унинг бошига ўқ узган. Кейин полда ётган Нюга ўқ узган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Франциядан мустақилликка эришган Жазоир, АҚШ президентини ўлдиришга келган икки пуэрториколик ва Россия империяси тахтига ўтирган Николай II. Кун хронологиясида 1 ноябрь

    02.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   55357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР 10 та баллистик ракета учирди, улардан бири Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди

    02.11.2022, 09:19

    Эрон Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин — WSJ

    02.11.2022, 01:31

    Киев вилоятида шошилинч равишда 425 та ядровий бошпана тайёрланмоқда

    01.11.2022, 23:07

    Буюк Британиянинг Collins луғати «permacrisis»ни йил сўзи деб топди

    01.11.2022, 20:09

    "Агар Украина урушда ғалаба қозониб, Россиянинг янги ҳудудларини тортиб олса, Россия атом бомбадан фойдаланиши мумкин" — Дмитрий Медведев

    01.11.2022, 19:49

    Франция Украинага ҳаво мудофаасини кучайтиришда ёрдам беради — Елисей саройи

    01.11.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофе...

    Спорт | 10 май, 10:10

    Рўзғорбоп гўшт 90–95 минг сўм — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон гўшт арзон давлатлардан бирилигини эслатди

    Ўзбекистон | 10 май, 09:57

    “Калмар ўйини” сериали қаҳрамонлари 3-мавсумда омон қолмаслиги мумкин

    Маданият | 10 май, 09:35

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.