• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш бўйича қўмита Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди

    Қирғизистонда Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш бўйича қўмита Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат билан мурожаат қилди. У мамлакатлар ўртасидаги битимга алоқадор, деб хабар бермоқда Kaktus.media.

    Кампиробод сув омбори

    Кампиробод сув омбори
    Фото: «Turmush.kg»

    «Биз, Кампиробод/Андижон сув омбори яқинидаги қишлоқлар фуқаролари ва фуқаролик жамияти манфаатларига вакиллик қилувчи, Қирғизистоннинг таниқли ва тан олинган жамоатчилик-сиёсий арбоблари гуруҳи, Сизга президент Садир Жапаров билан битимни имзолашни халқларимиз учун стратегик, ҳаёти муҳим бўлган ушбу сув манбаи атрофидаги муаммоли ва баҳсли масалаларга ойдинлик киритилмагунига қадар кечиктириб туришни сўраб мурожаат қиляпмиз», — деб ёзади қўмита аъзолари.

    «Икки давлат ўртасида чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича баҳсли жиҳатлар борлигини биз тушунамиз… аммо шуни ҳам сизга бирлдирмоқчимизки, давлатларимиз ўртасида расмийлаштирилаётган битимнинг бир қисми бўлган баъзи ҳужжатлар Қирғизистон конституциявий меъёрлари, белгиланган қонунлари, сиёсий асослари ва демократик ютуқларига зид келмоқда», — дея огоҳлантиради қўмита аъзолари.

    Уларнинг эслатишича, Кампиробод/Андижон сув омбори бўйича муҳокама ўтказиш ва қарор қабул қилиш учун бор-йўғи иккита мажлис ташкил қилинган. Муҳокама эса жамоатчилик учун ёпиқ режимда ўтказилган, депутатларга ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ берилмаган.

    «Фуқаролар, ўз ерининг эгалари сифатида, икки президент томонидан имзоланаётган ҳужжатлар эълон қилинишини талаб қилишга тўла ҳақли, чунки гап икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатлари ҳақида бормоқда», — дейилади мурожаатда.

    Қўмита аъзолари яқинда шу масала юзасидан Қирғизистонда намойишлар бўлиб ўтгани ва фуқаролик жамияти вакиллари, сиёсатчилар, фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари орасида оммавий ҳибсга олишлар юз берганини эслатди. Улар ҳукуматнинг репрессив хатти-ҳаракатларига норозилик билдиради ва чегаралар масаласи келажакда янги зиддиятларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик билан муҳокама қилиниши ва келишилиши керак деб ҳисоблайди.

    Мурожаатчилар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровни Кампиробод/Андижон сув омборини биргаликда бошқариш масаласи ва унинг оқибатларини ҳал қилишга диққатлироқ ёндашишга чақирди, токи у ўзаро яқин икки халқ ўртасидаги баҳслар эмас, балки роҳат-фароғат манбаига айлансин, дейилади мурожаатда.

    22 октябрь куни Кампиробод сув омборини қўллаб-қувватловчи қўмита тузилганди, унга фаоллар, сиёсатчилар ва парламент депутатлари кирган. Ўша куниёқ президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Кампиробод бўйича митинглар ортида кимлар тургани ҳақида ҳукумат маълумотга эга эканини айтганди.

    23 октябрь куни оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринишда гумонланиб, 20 дан ортиқ сиёсатчилар, фаоллар ва блогерлар қўлга олинди. Уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилган. 24 октябрь куни Бишкек суди уларнинг кўпчилигини 2 ойга ҳибсга олди.

    25 октябрь куни Бишкекда Кампиробод сув омборининг бериб юборилишига қарши тинч намойишлар бўлиб ўтди. Марш иштирокчилари Ала-Тоо майдонигача юриб бориб, у ерда сув омборининг берилишига қарши петицияни имзолади.

    Масала тарихи

    Икки давлат ўртасида 2021 йил март ойида эришилган келишувларга мувофиқ, бир қатор чегараолди участкалари, хусусан, Унгар-Тоо тоғи Қирғизистонга ўтади. Ушбу ҳудудлар эвазига Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шаҳрихонсой канали жойлашган 50 гектарлик майдон ҳам Ўзбекистонга ўтган. Қирғизистон бунинг эвазига Ўзган туманининг чегараолди қисмидан 50 гектар ер олган.

    Ўзбекистон нашрлари бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ва қўшни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга таяниб хабар берган. Ўзбекистон томони Қирғизистон билан эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

    Қирғизистоннинг Қорасув тумани Савай қишлоғи аҳолиси 2021 йил 14 апрель куни Кампиробод сув омборининг 50 гектари Ўзбекистонга берилишига қарши муддатсиз норозилик акциясини бошлади. Оқсоқоллар ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларидан, ер алмашиш бўйича батафсил ахборот йўқлигидан ва бунда маҳаллий аҳоли фикри инобатга олинмаганидан норозилигини билдирган. Аҳолининг фикрича, бу алмашинув Қирғизистон манфаатларига зарар келтирадиган кўринишда амалга оширилган.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда фермерлар сув танқислиги туфайли намойишга чиқди. Қурғоқчилик Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув берилаётгани билан боғланмоқда
    • Садир Жапаров — Кампиробод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида
    • Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон суҳбатида март ойида «Тошкентда қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш

    02.11.2022, 10:49   Изоҳ (0)   24000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уй: АҚШ Россия билан зиддиятга боришни хоҳламайди

    02.11.2022, 10:05

    Эроннинг Қум шаҳридаги «Жамкарон» масжиди гумбази устида қизил қасос байроғи кўтарилди

    02.11.2022, 10:01

    Украина дон битими доирасида кемалар ҳаракатини тўхтатишга рози бўлди. Туркия кемалари маҳсулотларни ташишда давом этади

    02.11.2022, 09:41

    Америкалик йигит томонидан яратилган биринчи интернет вируси, «ҳақиқий эркаклар ўйини» — хоккейда ниқоб пайдо бўлиши ва Вьетнам биринчи президентининг ўлдирилиши.

    02.11.2022, 09:30

    КХДР 10 та баллистик ракета учирди, улардан бири Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди

    02.11.2022, 09:19

    Эрон Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин — WSJ

    02.11.2022, 01:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзда ортиқча вазн тўпламаслик учун қандай таом ва ичимликлар истеъмол қилиш керак? Мутахассис тавсиялари

    Маслаҳатлар | 14 июл, 16:10

    Президент фармони билан АОКА фаолияти тугатилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 16:01

    Расман. “Барселона” Кувайтда туғилган 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

    Спорт | 14 июл, 16:00

    Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:55

    Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ортидан қанча жиноий иш очилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:50

    Путин Трампни 60 кун ичида Украинага катта ҳужум бошлашидан огоҳлантирди — ОАВ

    Дунё | 14 июл, 15:40

    Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.