Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа супермаркетлари энергия нархининг кескин кўтарилиши ва шу сабабли сабзавот ҳамда мева ишлаб чиқаришнинг камайиши ортидан озиқ-овқат тақчиллигини қисқартириш учун Туркиядан етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet газетаси хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Европа иссиқхоналарида сабзавот ва меваларни ишлаб чиқариш деярли 40 фоизга камайган. 

Шунинг учун дўконлар ва озиқ-овқат сотувчилари танқисликни қоплаш учун Анталиядаги фермерлар билан музокаралар бошлаган.

Европа чакана сотувчилари нақд пул бериш ва кафолатланган сотиб олиш модели бўйича тижорат шартномаларини имзолашга интилмоқда. 

Иссиқхонада ишлаб чиқаришни Туркияга кўчириш ниятида бўлган европаликлар ҳам бор, — деб ёзади Milliyet.

Аввалроқ Туркия Марказий банки асосий ставкани яна пасайтиргани ва бунинг ортидан лира қадрсизлана бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди