Brent маркали нефтнинг декабрь фьючерслари нархи 1,43 фоизга пасайиб, бир баррель учун 83,81 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Brent нархи 14 январдан бери илк бор 84 доллардан пастга тушди. WTI маркали нефтнинг ноябрь фьючерслари нархи 1,36 фоизга пасайиб, бир баррель учун 77,67 долларни ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада Brent нархи бир баррель учун 85 долларгача тушиб кетган эди, бу йил бошидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Европада рецессия хавфи кучайиши ва доллар индексининг ўсиши фонида нефть нархи пасайишни бошлади. Бу пасайиш Россия ва Ғарб фонд бозорларига ҳам таъсир кўрсатди.
Аввалроқ Россия ўрнига АҚШ Европага кунига 1 млн баррелдан ортиқ нефть етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)