Volkswagen минтақада газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолса, Германия ва Шарқий Европада автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg компаниянинг баёнотига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, газ тақчиллиги жорий қишдан кейин ҳам узоқ давом этса, бу компания ўрта муддатли истиқболда кўриб чиқаётган вариантлардан биридир. Асосий VW заводлари Германия, Чехия ва Словакияда жойлашган.
Агар Германия газ омборини тўлдиришда давом этса, компания келгуси беш-олти ой давомида ишлаб чиқаришни сақлаб қолиши мумкин, — деб хабар берди Reuters ўз номини ошкор қилмасликни сўраган VW топ-менежерига таяниб.
Топ-менежер агар Россиядан «Шимолий оқим 1» орқали етказиб бериш тикланмаса, 2023 йилнинг июнигача газ тақчиллиги давом этишини кутмоқда.
Европа давлатлари ва компаниялари қиш мавсумига тайёргарлик кўриб, Россиядан етказиб берилаётган газ таъминоти қисқараётган бир пайтда газ захираларини тўпламоқда.
Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, Германиядаги газ омборлари ҳозирда 90 фоизга тўлган.
Аввалроқ Porsche 75 млрд долларга баҳоланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)