Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Дарё»га жорий йилнинг январь—август ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
2022 йилнинг январь—август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 15,6 фоизга ўсиб, 4,6 млрд долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,2 фоизини ташкил этди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 1,9 млрд долларни (ўсиш 18,2 фоиз), импорти эса 2,6 млрд долларни (ўсиш 13,8 фоиз) ташкил этди.
2022 йилнинг январь—август ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:
- Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,9 млрд долларни (ўсиш 15,8 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 883,9 млн долларга, импорт ҳажми эса 2 млрд долларга етди.
- Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 756,5 млн долларни (ўсиш 26,5 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 597,6 млн долларга, импорт ҳажми эса 158,9 млн долларга етди.
- Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 533,5 млн долларни (ўсиш 2,7 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 146,5 млн долларга, импорт ҳажми эса 387,0 млн долларга етди.
- Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 411,4 млн долларни (ўсиш 15,2 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 308,8 млн долларга, импорт ҳажми эса 102,5 млн долларга етди.
- Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади — 63 фоиз, қолган қисми: Қирғизистон — 16 фоиз, Туркманистон — 12 фоиз ва Тожикистон — 9 фоиз.
Изоҳ (0)