Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москва, Санкт-Петербург ва Колпинонинг 18 та турли округларидан муниципал депутатлар Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Тегишли петиция матни Санкт-Петербург муниципал депутати Ксеня Торстрем томонидан Twitter’да

Мундепы требуют отставки Путина

Муниципальные депутаты из 18 разных округов Москвы, Петербурга и Колпино требуют отставки Путина. Текст петиции лаконичный, никого не “дискредитирует”. Если вы мундеп и хотите присоедниться - милости просим.
pic.twitter.com/APCUZRlznv

— Ксения Торстрем (@kseniathorstrom) September 12, 2022

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»
Биз, Россия муниципал депутатлари, президент Владимир Путиннинг хатти-ҳаракатлари Россия ва унинг фуқаролари келажагига зарар етказмоқда деб ҳисоблаймиз. Биз Владимир Путиннинг Россия Федерацияси президенти лавозимидан кетишини талаб қиламиз!»— дейилган петицияда.
«Агар сиз муниципал депутат бўлсангиз ва бизга қўшилишни истасангиз, сафимизга хуш келибсиз», — дея мурожаатини якунлаган Торстрем.

Ҳозирга қадар петицияга 20 нафар депутат имзо чеккан.

8 сентябрь куни Москванинг Ломоносовский муниципал округи депутатлари кенгаши Путиндан истеъфога чиқишни сўраган эди.

Уларнинг фикрича, Путиннинг қарашлари ва унинг бошқарув модели «умидсиз даражада эскирган, Россия ва унинг инсоний салоҳияти ривожланишига тўсқинлик қилмоқда». Шу муносабат билан москвалик муниципал депутатлар Россия президентидан «ўзини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш»ни сўраган.

Аввалроқ Санкт-Петербургнинг Смолнинское муниципал округи кенгаши депутатлари Путиндан истеъфо беришни талаб қилган, шу сабабли кейинроқ полицияга чақирилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар