Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтадиган учрашувда яна бир бор унга Владимир Зеленский билан учрашишни таклиф қилади.
«Эрдўғон ва Путин учрашувининг энг муҳим мавзуси Украинадаги вазият бўлади. Эрдўғон россиялик ҳамкасбига Туркия воситачилиги орқали урушни тугатиш ва ўт очишни тўхтатишга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттириши ҳақидаги хабарни етказади.
Путинга Туркияда икки мамлакат етакчилари учрашувини ўтказиш таклифини такроран берадиган Эрдўғон муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишга урғу беради», — деб ёзди Туркиянинг Hurriyet нашри.
Шунингдек, Туркия ва Россия Федерацияси раҳбарларининг бўлажак шахсий учрашувида кун тартибидаги асосий масалалардан бири «дон йўлаги» ҳақида бўлиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)