Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хушбўй сабзавот, ширали мол гўшти ва пишлоқли булон — мазкур мазали ва тўйимли шўрвани тайёрлаб кўринг.

Форо: Shutterstock

Форо: Shutterstock

Маҳсулотлар:

  • пиёз — 1 дона
  • сабзи — 1 дона
  • селдр — 2 та боғ
  • картошка — 3-4 дона
  • қийма — 250 г
  • сарёғ — 4 ош қошиқ
  • қуритилган петрушка — 1 чой қошиқ
  • қуритилган райҳон — 1 чой қошиқ
  • товуқли бульон — 720 мл
  • ун — 2 ош қошиқ
  • суюқ пишлоқ — 240 гр
  • сут — 360 мл
  • қатиқ — 60 г
  • мурч
  • туз
Тайёрланиши:
  1. Пиёзни тозалаб, майда кубикларга бўлинг. Сабзини қирғичдан чиқаринг ёки майда кубикларга бўлинг.
  2. Селдерейни ва картошкани ҳам майда кубикларга бўлинг.
  3. Қиймани 5-6 дақиқа давомида ёғ солмасдан қовуринг, кейин идишга олинг.
  4. Товани оловга қўйиб, бир ош қошиқ сариёғ, пиёз, сабзи ва селдерей солинг.
  5. Сабзавотларга петрушка ва райҳан қўшинг, ҳаммасини 5-6 дақиқа қовуринг.
  6. Бульонни қозонга қуйиб, картошка ва қийма гўшт солинг. Шўрвани 10-15 дақиқа давомида ёпиқ ҳолда паст оловда пиширинг.
  7. Қолган сариёғни эритиб, ун қўшинг ва қизаргунча 3-5 дақиқа давомида аралаштириб қовуринг.
  8. Картошка юмшаганда, шўрвага қовирилган унни солинг, ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, 2-3 дақиқа давомида пиширинг.
  9. Шўрвага пишлоқ, сут, туз ва мурч қўшинг, пишлоқ эригунча яна 2-3 дақиқа пиширинг.
  10. Шўрвани оловдан олиб, сметана қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра майдаланган пишлоқ ва қотган нон солинг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар