Wиллиамс Эт Оливер брендининг ошпази Надежда Любимова ўзингиз тайёрлашингиз мумкин бўлган тетиклантирувчи ичимликларнинг оддий ва мазали рецептлари билан ўртоқлашди.
Занжабил-лаймли сприц
Таркиби:
- Сода - 500 мл
- Лайм - 4 дона
- Занжабил - 20 г
- шакар - 60 г
- Сув - 20 мл
- Муз
- Кичикроқ идишда шакарга сув қўшиб, тўлиқ эримагунча қиздиринг. Лаймлар шарбатини сиқиб, сироп совишини кутинг.
- Занжабил илдизини тозаланг ва майда қирғичдан ўтказинг. Занжабилни элакдан ўтказиб, лайм шарбатини қўшинг. Сиропни ҳам қўшинг.
- Графинга муз солиб, занжабил-лаймли сиропни қўшинг ва устига сода солинг.
- Таъбга кўра цитрус меваларни бўлаклаб, лимонадни безанг.
Таркиби:
- Грэйпфрут - 3 дона.
- Райҳон - ½ боғ
- Шакар - 70 г
- Сув - 20 мл
- Сода - 300 мл
- Муз
- Райҳонни блендерда майдаланг, унга шакар ва сув қўшинг. Шакар эригунча қайнатинг. Сиропни совутинг.
- Грэйпфрутлардан шарбат сиқиб олинг.
- Стаканга муз, райҳон сиропи, грейфурт шарбати қўшинг ва сода билан тўлдиринг.
Таркиби:
- Кўк чой - 6 г
- Лимон - 3 дона.
- Ялпиз - 1 дона
- Олма - 1 дона.
- Сув - 200 мл
- Муз
- Кўк чойни қайнатиб, совишини кутинг. Докадан сузиб олинг.
- Лимон шарбатини сиқиб, чой ва ялпиз баргларини аралаштиринг.
- Олмани бўлаклаб, графинга солинг. Муз ва лимонад билан тўлдиринг.
Изоҳ (0)