Lifehacker нашри тақдим этган навбатдаги ажойиб рецепт мазали ҳамда тўйимли оладедир. Егуликни тайёрлаш учун кўп вақт сарфлаш шарт эмас.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча — 500 грамм;
- курка гўшти — 300 грамм;
- пиёз — 1 дона;
- ун — 3 ош қошиқ;
- тухум — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Қовоқчани қирғичдан ўтказиб, туз солинади ва суви чиққунча 5 дақиқага қолдирилади.
- Сўнгра шарбати сиқиб олинади.
- Қовоқчага курка қиймаси, тўғралган пиёз, кўкат ва зираворлар солинади.
- Аралашмага ун ва тухум солиниб яхшилаб аралаштирилади.
- Ўсимлик ёғи товага қуйилиб, ўртача оловда қиздирилади.
- Оладелар ҳар икки томони қизаргунга қадар пишириб олинади.
Изоҳ (0)