Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туркманистоннинг собиқ президенти, мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов қурилаётган янги шаҳар кўчаларидан бирига ўзининг севимли оти Акхан шарафига ном беришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Нейтралний Туркменистан» ҳукумат газетаси хабар берди.

Фото: «tdh.gov.тм»

Фото: «tdh.gov.тм»

Бердимуҳамедов бу таклифни 29 май куни Ахал вилоятининг бўлажак маъмурий маркази қурилишига ташриф буюрганида билдирган.

У ерда шаҳарнинг бўлажак мери Шамуҳаммет Дурдилиев иштирокидаги йиғилишда мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг шаҳарда Акхан ҳайкалини ўрнатиш таклифи муҳокама қилинди. Ўшанда Бердимуҳамедов ҳайкал ўрнатиладиган кўчага Акхан номини беришни таклиф қилди. Йиғилиш иштирокчилари бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Акхан — Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти бўлган пайтда шахсан «тарбиялаган» пойгачи от. 2018 йилда Акхан 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтган эди. Ушбу ютуқ Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

2021 йил 22 мартда Гурбангули Бердимуҳамедовга Акханнинг биринчи тойчоғи туғилгани хабар қилинди. Ашхободнинг 140 йиллиги муносабати билан от боласига пойтахт номи берилди.

Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази Туркманистоннинг биринчи «ақлли» шаҳри бўлади. У Ашхободдан 30 километр жануби-ғарбда қурилмоқда. Унинг қиймати 1,5 миллиард долларга баҳоланган. Ушбу шаҳарнинг биринчи босқичини қуриш 2022 йилнинг декабрида – Туркманистон бетарафлик кунигача якунланиши керак. Шаҳарга қандай ном берилиши ҳали номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар