• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Китоб ва қалам энг кучли қурол». Таълим ва тинчликни ёқлагани суиқасдга сабаб бўлиш билан бирга, Нобелга лойиқ топилган покистонлик Жанна Дъарк — Малала Юсуфзай

    Тинчликпарварлик, эрксеварлик ва билимга интилиш — миллат ва дунёнинг эртасига бефарқ бўлмаган кишиларга хос умумийлик. Шу тушунчалар қалбига жо бўлган инсонлар эрта бугундан яхшироқ бўлиши учун илм-фан ривожланиши, тенг ҳуқуқлилик таъминланиши, инсон қадри ҳар недан устун болиши кераклигига ишонади. «Дарё» «Тарихда қолган аёллар» рукнида юқорида таъкидланган жиҳатлар учун кураш жинс ва ёшга боғлиқ эмаслигини исботлаган, Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Малала Юсуфзайнинг ҳаёт йўлига назар ташлайди.

    Бахти — тушунадиган отанинг фарзанди эканлиги

    Фото: Getty Images

    Малала Юсуфзай 1997 йилнинг ёзида Покистоннинг Сват водийсида яшовчи муаллим Зиёвуддин Юсуфзай ва уй бекаси Тор Пекайнинг оиласида дунёга келади. Мактаб очиш ва илм-фан равнақи учун жон куйдирувчи кам сонли инсонлардан бўлган отаси, Афғонистон қаҳрамони, майвандлик Малалай шарафига қизига Малала («қайғуга ботган» деган маънони англатса-да) деб исм қўяди.

    Ўғил туғилса, қувончдан осмонга ўқлар ёғдириладиган, қиз туғилса, эсини таниши билан паранжи ортига яшириладиган мамлакатда туғилдим. Бу ерда аёлларнинг вазифаси фақат овқат тайёрлаш ва фарзанд дунёга келтиришдан иборат.

    «Мен Малаламан» китобидан

    Оилада тўнғич фарзанд бўлган қизалоқ укалари туғилганидан кейин онасига уй юмишларида кўмакчи бўлади. Вақтини отаси очган мактабда билим олиш, турфа фанларни ўзлаштиришга сарфлайди. Пушту, урду тилидан ташқари, инглизчада ҳам бемалол мулоқот қилишни ўрганади. Билими ортиб, дунёни таний бошлагани сари атрофидаги воқеалар билан боғлиқ саволлар қуйилиб келаверади, мантиқсизликларни таҳлил қила бошлайди.

    Жамиятдаги муаммолар сабаб «кўзлари эрта очилган» қиз тенгқурлари сингари педагог, шифокор эмас, ихтирочи ёки сиёсатчи бўлишни орзу қилади. Мамлакатдаги аҳвол, тақиқлар жиддий бўлса-да, отаси қизининг таълим олиши, билимли бўлишини қўллаб-қувватлайди. У ҳам қизини буюк ва фойдали инсон бўлишини истар, шу боис ҳам у билан тарихий ва дунёдаги муҳим воқеалар ҳақида кўп гаплашарди. Шунчалик қизиган суҳбатлар укалари ва онаси уйқуга ётса ҳамки, ярим тунга қадар давом этарди.

    Юсуфзайнинг у тенги қизлар рўзғор ишлари билан уймалашиб юрган вақтда Покистон асосчиси Муҳаммад Али Жинна ва мамлакат бош-вазири Беназир Бҳутто сингари шахсларнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумотга эга бўлишида отасининг ҳиссаси беқиёс. Ватани, унда яшаётган фуқароларнинг тақдири ҳақида қайғурган, унга бефарқ бўлмаган инсонларнинг ҳаёт йўллари ҳақида ўргангани келажак учун уни илҳомлантиради.

    Толибонлар у оиласи билан яшайдиган Сват водийсида ҳукмронлик ўрнатиб, «ожиза»ларнинг мактабга қатнашини тақиқлаб қўйганидан кейин ҳаёти буткул изидан чиқади. Бу вақтда болалар ва қизлар ўқиши зарур деб ҳисобловчи отаси тақиқларга қарамай, қайта мактаб очишни хоҳлар, бунинг учун ўлиб-тирилиш, кескин фикр билдиришдан чўчимайди.

    Малала отаси Зиёвуддин Юсуфзай билан

    Малала отаси Зиёвуддин Юсуфзай билан
    Фото: Getty Images

    Кунлардан бир куни BBC радиосининг Пешовардаги мухбири Абдул Хай Какар унга қўнғироқ қилиб, толибонлар давридаги ҳаёт ҳақида интернетда блог юрита оладиган ўқитувчи ёки ўқувчи бор йўқлигини сўрайди. Бундан хабар топган Малала, ёшига номуносиб қатъият билан буни ўзи бажаришга аҳд қилади. Уйда компьютери бўлса-да, электр таъминоти билан боғлиқ муаммо кўп кузатилгани сабаб Абдул Хай Какарга толибонлар режими остидаги ҳаёт ҳақидаги маълумотларни телефон орқали етказиб туради.

    Чамаси бир соат давом этадиган суҳбат чоғида асосан кун давомида нималар билан банд бўлгани, орзулари ҳақида сўзлаб беради. Урду тилида бўлган суҳбат мухбир томонидан ёзиб олиниб, ҳафта давомида бир марта BBC радиоканалининг Покистон хизмати орқали эфирга узатилади. Исмини очиқча эълон қилиш хавфли экани ҳисобига кундалик Гул Макай номи билан юритилади.

    Малаланинг блогидаги биринчи ёзув 2009 йил 3 январда «Мен қўрқаман» сарлавҳаси билан пайдо бўлади. Ҳикояларига тобора қизиқиш ортар, одамлар уларнинг муаммолари ҳақида гапиришга жасорат топган қизнинг кимлиги ҳақида бош қотира бошлайди. Мухбир эса Малалага гуллаб қўймаслик кераклиги, бу унга қимматга тушиши мумкинлигини бот-бот таъкидлайди. Аммо у шундай кунларнинг бирида ўз блогида ҳаммасини деярли сотиб қўяди. «Онам Гул Макай тахаллусини жуда яхши кўради ва отамга исмимни ўзгартириш кераклигини айтади. Асл исмим қайғуга ботган деган маънони англатгани учун мен ҳам бунга қарши эмасман», — деб ёзганди ўшанда.

    BBC журналистининг таклифига ўйлаб ҳам ўтирмай рози бўлгани, отаси New York Times’нинг ҳужжатли фильмида суратга тушгани, ҳар иккисининг журналистлар билан апоқ-чапоқлигидан ташқари, таълимини ёқлаб, жоҳилликларни фош этиши табиийки қарши жавобсиз қолмайди.

    Толибонларнинг қасоси

    Толибонлар ўқидан яраланган Малала

    Толибонлар ўқидан яраланган Малала
    Фото: Getty Images

    2012 йил Малала ва унинг оиласи ҳаётини тамоман ўзгартириб юборган воқеа содир бўлади. Гап шундаки, айнан шу йили толибонлар уни ҳаётига нуқта қўйишга уринади. Ўқувчилар тўла мактаб автобуси тўхтатилиб, Малала кимлигини сўраган жангари, «Солт-45» маркали тўппончадан уч марта ўқ узади. Ўқлардан бири, Юсуфзайнинг чап кўзи чаноғини ялаб ўтиб, чап елкасининг пастки қисмига тегади. Ҳужум оқибатида дугонаси ҳам яраланади. Толибонлар бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи: Малалани ўлдирмоқчи, отасининг овозини эса абадий ўчирмоқчи бўлганди.

    Жароҳати жиддий бўлган Малала дастлаб Пешовардаги кейинчалик Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги ҳарбий шифохонага олиб борилади. Унга суиқасд қилинганини тан олган толибон вакили Эҳзануллоҳ Эҳсон қуйидагича баёнот беради: «Ҳа, биз уни отиб ташладик. Бизга қарши бўлганларнинг бошига шу кун тушишини эслатиб ўтмоқчимиз. Куфрни тарқатишга бош бўлгани учун Малалага ўқ уздик. У ёш бўлса ҳамки пуштун ўлкаларида ғарб турмуш тарзини тарғиб қилди. У ғарбпараст. Унга ғарбликлар раҳнамолик қилгани боис, бизни ҳамиша қоралаб келди».

    Аслида у дуч келган мазкур воқеа бутун зулм остида яшаётган хотин-қизлар, болаларнинг қисмати қандай кечиши, жаҳолатга барҳам берилмаса, вазият бундан ҳам жиддийлашиши мумкинлигига исбот эди. Аммо унга қарата отилган ўқлар 2013 йилнинг қиш кунлари шифохонадан чиққан Юсуфзайни гапиришдан тўхтата олмайди.

    Кўпчилик орасидаги ёлғиз бир қизча

    Фото: Getty Images
    Бор-йўғи илм олишни истаган қиз билан боғлиқ воқеадан кейин Покистоннинг икки миллиондан ортиқ фуқароси ҳукумат номига «Таълим олиш ҳуқуқи»ни таъминлашни сўраб, илтимоснома имзолайди. Ушбу воқеалардан кейин у 2013 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотида нутқ сўзлайди. Унда террорчилар китоб ва қаламдан олдин ҳам қўрққани, бу ҳозир ҳам ўзгармагани, уларни таълимнинг кучи саросимага солишини айтади. Китоб-қалам энг кучли қурол эканига урғу беради.
    Террорчилар минглаб одамларни ўлдирди, миллионлаб кишиларни яралади. Мен жабрланувчилардан биттасиман, холос. Мана қаршингизда турибман. Мана қошингиздаман: кўпчилик орасидаги ёлғиз бир қизча. Мен ўзим ҳақимда гапираётганим йўқ, менинг овозим тинч яшаш ҳуқуқи учун, инсоний ҳақлари учун – уларга одамдек муносабатда бўлишлари учун, ҳаммага тенг имконият берилиши учун, таълим олиш ҳуқуқи учун курашганларнинг овозидир.

    Малаланинг 2013 йил 12 июль, БМТ Ёшлар ассамблеясида сўзланган нутқидан

    Яна у террорчиларнинг сал аввал Кветтада ўн тўрт нафар бегуноҳ талаба, аёл муаллимларни ўлдиргани, ҳар куни мактабларни портлатилишига сабаб уларнинг жамиятда жиддий ўзгаришлар амалга оширилиши, тенглик қарор топишидан қўрқиши эканини қўшимча қилади.

    Таълим олиш учун курашиб, бундан мосуво бўлган инсонларнинг тимсоли

    Фото: Getty Images

    Юсуфзай 2013 йилда илк бор Нобель мукофотига номзод бўлган-у, лекин ғолиб бўлолмаган. Бутун дунё бўйлаб ўн мингга яқин киши унга Нобель мукофоти беришга чорловчи онлайн-петицияга имзо чеккан. Фаолларнинг фикрича, ўша вақт 15 ёш бўлган Юсуфзай таълим олиш учун курашган-у, бироқ бундан мосуво бўлган инсонларнинг тимсоли эди. Қизини ўқишини қўллаб-қувватлаган отаси бутун дунё уни қўллаб-қувватлаётганидан боши кўкка етган.

    2014 йилнинг баҳорида номзоди қайта қўйилиб, ғолиблар сафидан бўлишга лойиқ топилганида 17 ёшда бўлган Малала Нобелни қўлга киритган иккинчи покистонлик эди. Унгача Абус Салам исмли олим 1979 йилда Ҳиггс бозонини кашф қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофот соҳиби бўлганди. Орадан уч йил ўтиб, 2017 йил апрелда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Малалани қизларнинг таълимини тарғиб қилувчи тинчлик элчиси этиб тайинлайди.

    Тақдир тақозоси билан ўқишни Британияда давом эттирган Юсуфзай Бирмингемдаги мактабни тамомлагач, Оксфорд университетига қабул қилинади. У орзу қилган, интиқиб кутган кунлар етиб келганди. 2020 йилда у Сиёсат, фалсафа ва иқтисодиёт соҳаси бўйича дипломни қўлга киритади. Бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида маълум қилади. «Олдинда нима кутаётганини билмайман Ҳозирча бўлса – Netflix, китоблар ва уйқу», — деб ёзиб қолдирган у.

    Матбуотнинг муносабати

    Нобель мукофотини қўлга киритган Малала

    Нобель мукофотини қўлга киритган Малала
    Фото: Getty Images

    Шахсий ҳаётини кўз-кўз қилишни ёқтирмайдиган Юсуфзай 2021 йилнинг охирида Покистон спорт ташкилотининг менежери Ассер Малик билан турмуш қурган. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’да маълум қилган. «Бугун ҳаётимдаги унутилмас кун. Ассер билан умримизнинг охиригача бирга бўлиш учун турмуш қурдик», — деб ёзган Нобель лауреати умр йўлдоши билан бирга тушган фотосуратларни илова қилган. Британияда вақти танишган жуфтликнинг тўйи уларнинг оила аъзолари иштирокида, миллий урф-одатларга биноан бўлиб ўтади. Малала ва Ассер Маликнинг ўртасидаги ўхшашликлар талайгина: уларнинг ватанига бўлган севгиси чексиз, аммо шунга қарамай, Покистонда ҳар иккисини ҳам унчалик ёқтиришмайди.

    Мамлакати ҳисобига Нобель мукофоти олиб келгани ва миллатдошларининг эртаси ҳақида қайғурганига қарамай, уни ватандан кетиб, баландпарвоз нутқи билан дунё эътиборини жалб қилишга уринаётганликда айблаганлар ҳам бўлган.

    Дунё матбуоти ёш бўла туриб, катталарда йўқ жасоратни топган қиз ҳақида баралла гапираётган бир вақтда мамлакатидаги фаоллардан айримлари уни АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорликдан тортиб, Покистонга нисбатан симуляция ва туҳмат қилишгача айблаган. Умуман олганда Покистон телевидениеси Малаланинг Нобелни қўлга киритганига ижобий муносабат билдирган — уни эришган муваффақияти билан табриклаган, бироқ бу ҳақидаги хабар жудаям қисқа бўлиб, ундан кейин дарҳол бошқа сиёсий репортажларга ўтиб кетилган.

    Малала ва унинг турмуш ўртоғи Ассер Малик

    Малала ва унинг турмуш ўртоғи Ассер Малик
    Фото: Getty Images
    Уни Американинг жосуси деб аташларига бундан аввалроқ, 2010 йилда АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Ричард Ҳолбрук билан бир тадбирда иштирок этгани сабаб бўлган. ОАВдаги танқидлар 2012 йилги суиқасддан кейин янада жадаллашган. Унга қаршилар Малалани хорижий мамлакатларнинг раҳмини келтириш учун ўзини яраланганга солганликда, муғомбирликда айблаган. Бу эса бир бошқа эпизод — 2005 йил Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф аёлларни канада визасини олиш учун ўзларини зўравонликдан жабрдийда қилиб кўрсатганга чиқарган вазиятга ўхшарди.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас

    Фото: Getty Images

    Малала туғилган кун – 12 июль БМТ қарори билан «Малала куни – болаларнинг таълим олиши учун кураш куни» деб белгиланган. 2013 йили октябрь ойида Буюк Британияда Малала Юсуфзайнинг инглиз журналисти Кристина Лемб билан ҳаммуаллифликда ёзилган «Мен Малаламан» номли автобиографик китоби чоп этилган. Китоб Аҳрор Шариф томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

    Малала 2020 йил 18 сентябрда Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилинганлигининг беш йиллигига бағишланган тадбирда БМТ аъзоларига бажарилмаган ваъдаларини эслатган. «БМТга аъзо давлатлар Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилганларидан бери беш йил ўтди. Ушбу мақсадлар миллионлаб одамларнинг, мактабга боришни истаган қизларнинг, тенгликни қўллаб-қувватлайдиган аёлларнинг, тоза ҳаво ва хавфсиз сайёра учун курашадиган ёшларнинг келажагини белгилайди. Сиз эса ўз ваъдаларингизни бажармадингиз. Мен шуни билмоқчиман, сизлар қачон ишлашни бошлайсиз?», – деган у.

    Айни вақтда Буюк Британияда истиқомат қиладиган Малала ҳозир ҳам аввалгидек ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан банд. Нобель мукофотига эга бўлгач, унда ўз орзусини амалга ошириш: толибонлардан азият чекаётган болаларга ёрдам берувчи фонд очиш имконияти пайдо бўлган. Мазкур фонд Покистондаги таълим ололмайдиган камбағал оилаларнинг фарзандлари учун стипендия ажратади. Ливанда суриялик қочоқ қизлар учун мактаб очган ёш фаолнинг буни ўзи билангина чекланиш нияти йўқ.

    Шу вақтга қадар пўписа ва дўқлар, қаршиликлар кўп бўлгани уни заррача ҳам қўрқитмаган. У ўз чиқишларида аёлларнинг таълими ва маданий ҳаётдаги иштироки, болалар мавзуларини аввалгидек кўтаришда давом этиб келмоқда. Малаланинг ҳикояси тақдирга тан бермаслик, инсон ҳеч бўлмаганда ўз ҳаёти олдида масъуллигини билиб, уни ўзгартиришга интилиш кераклигига исбот бўла олади.

    Фото: «Дарё»

     

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • Жосусликка таклиф этилган, молекулалар оламида параллел яшаган физик-кимёгар олима, Германия тарихидаги илк канцлер аёл — Ангела Меркелнинг оддий-у, аслида ўта мураккаб ҳаёт йўли
    • «Ҳиндистонда оммага сигирни ейиш мумкинлигини тушунтира оладиган кучли сиёсатчи йўқ». Мамлакатни ўзгартирган, қўриқчилари томонидан ўлдирилган Ҳиндистондаги илк бош вазир аёл — Индира Ганди«Бизни аёл киши бошқарадими?» 45 йил тахтдан тушмаган, ота меҳридан мосуво бўлиб улғайган, халқ меҳрини қозонган қиролича — Елизавета I кечмиши

    31.05.2022, 23:59   Изоҳ (0)   33920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.