Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцария ҳамда Исроилда маймунчечак билан касалланиш бўйича биттадан ҳолатлар кузатилди. Бу ҳақда маҳаллий Tages-Anzeiger ҳамда N12 News нашрлари хабар тарқатган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Швейцария пойтахти Бернда маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси маймунчечак билан касалланиш ҳолати қайд этилганини маълум қилган. Тахминларга кўра, бемор хориждан мазкур касалликни орттириб, мамлакатга қайтган ва изоляцияга олинган.

Исроилда маймунчечакка чалинган 30 ёшли бемор ҳам, Ғарбий Европада касалланиб, мамлакатга қайтиб келган. Унда касаллик енгил кечмоқда ва у ҳам ўзни яккалаш тартибига ўтказилган.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигининг пандемияга қарши кураш гуруҳи вакили Арнон Шаҳар айни вақтда маймунчечак касаллигининг коронавирус пандемияси каби кенг тарқалиш хавфи йўқлигини таъкидлаган. Шунга қарамай, вазирлик одамлар орасида мазкур касалликка чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат кузатилгани туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Май ойида бутун дунёда маймунчечак касаллиги тарқала бошлади. Касалликка чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат 7 майда Буюк Британияда Нигериядан қайтган фуқарода қайд этилган. 21 майда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бутун дунёда маймунчечакка чалиниш билан боғлиқ 80 та ҳолат кузатилганини хабар қилди. ЖССТ қайд этилган ҳолатлар ноодатий эканлиги, маймунчечак ноэндемик мамлакатларда кузатилаётганига эътибор қаратган.

Маймунчечак — илк бор 1958 йилда қайд этилган юқумли касаллик ҳисобланади. Асосан Африка мамлакатларида кенг учраган. Қитъадан ташқарида маймунчечак билан касалланишнинг дастлабкиси 2003 йилда АҚШда кузатилган. Энг охирги эпидемия 2017 йилда Нигерияда бўлган.

Шунингдек, 2022 йилда Испания (30 та ҳолат), Португалия (23 та ҳолат), Италия ва Германия (3 тадан ҳолатлар), Бельгия (2 та ҳолат), Нидерландия, Франция, АҚШ, Канада, Австралияда биттадан ҳолатлар қайд этилган. Буюк Британияда эса 11 та янги касалланиш ҳолатлари кузатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди